12.uz - 18 декабрь куни телевидение орқали Ўзбекистон халқ демократик партияси вакиллари сайловолди дастуридан ўрин олган масалалар билан чиқди. Кўрсатув давомида партия аъзолари ўзига рақобатчи ҳисоблаган ЎзЛиДеП фаолияти ва сайловолди дастурини кескин танқид қилишди.
Партия фаоли Мухтасар Абдураҳмонованинг айтишича, - “ЎзХДП ижтимоий ҳимоя масаласига асосий эьтиборни қаратади ва бу йўналишдаги кичик ютуқлардан тортиб, давлат бюджети харажатларини белгилашгача, ижтимоий харажатларни оширишга йўналтирилган самарали ташаббуслари билан фахрланади. Лекин ижтимоий муҳофаза масалаларини ҳал этишда ЎзЛиДеП ҳеч қандай хизмат қилгани йўқ”.
Жумладан, кўрсатув иштирокчилари либерал-демократлар парламентда катта депутатлик кучига эга бўлишига қарамасдан, ижтимоий муаммоларни ечимига етарлича эьтибор қаратмаганлиги билан бир қаторда жаҳон молиявий инқирозининг Ўзбекистондаги оқибатларини бартараф этиш, уй-жой коммунал соҳаси ислоҳотига ишбилармонликни жалб қилиш масалалари билан боғлиқ бепарволигини танқид остига олишди.
Кўрсатувда партия вакилларининг, ЎзЛиДеПга нисбатан бундай танқидий фикрларни билдириши, бизнингча, бир кун олдинги чиқишида либерал–демократлар ХДПнинг ижтимоий муҳофаза билан боғлиқ вазифаларини амалга оширишини фақат ваьдалардан иборат эканлигига ишора қилганлиги асос бўлган.
Дарҳақиқат, Ўзбекистон Либерал-демократик партияси вакиллари ХДПни ижтимоий масалалар, ННТларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг фаолияти орқали жамиятимиздаги мавжуд ижтимоий масалаларни ҳал этишда аниқ бир чора-тадбирлар режасига эга эмаслигига муносабатини билдирган эди.
Жумладан, партия фаоли Муҳаммадилҳом Йўлдошев ҳам Ўзбекистон халқ демократик партияси сайловолди дастуридан ўрин олган вазифаларни қандай йўллар орқали амалга оширилишини кўрсатмаган деган фикрни айтганди. ЎзЛиДеП эса улардан фарқли ўлароқ, ННТларни қўллаб-қувватлаш борасида аниқ ишларни амалга ошириб келмоқда.
Шунингдек, Ўзбекистон либерал-демократик партияси томонидан бошқа партиялар сайловолди дастурлари ўрганиб чиқилганда, аксарият вазифалар қурук ваъдалардан иборат эканлиги аниқланган. Масалан, “Адолат” СДП телевидение орқали ўтган чиқишида қишлоқ хўжалигига инновацияларни жорий қилиш ваъдасини берган. Баьзи партиялар давлатимиз ёшларни қўллаб-қувватлаш борасида амалга ошираётган ишларни сайловолди дастурида кутариб чиқаяпти. Лекин қайси йўл билан бажарилиши айтилмаган. Либерал-демократлар “Адолат” СДП сайловолди дастуридан ўрин олган вазифаларга ҳам танқид тошларини отди. Ўйлаймизки, адолат тарафдорлари ҳам бунга асосли ва муносиб маьлумотлар билан жавоб қайтаришади.
Сайловолди палатформасидан ўрин олган масалалар юзасидан сиёсий партиялар бир-бирларини танқид қилиш йўлига ўтди. Кўриниб, турибдики, сайловларга саноқли кунлар қолганлиги муносабати билан улар ўртасида ҳақиқий рақобат муҳити юзага келаяпти. Зийрак сайловчилар бу жараёнларни жиддийлик билан кузатмоқда. 27 декабр куни ўтказиладиган сайловларда қайси сиёсий партия халқни ишонч ва эьтиборига кўпроқ сазовор бўлганлиги унинг натижаси орқали маьлум бўлади.
Жумладан, партия фаоли Муҳаммадилҳом Йўлдошевнинг таькидлашича, “Бошқа сиёсий партиялар сайловолди дастурида фуқаролик жамиятини барпо этишни ривожлантириш, ННТларни қўллаб-қувватлаш масалаларига эьтибор қаратган. Масалан, Ўзбекистон халқ демократик партияси ҳам ННТларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг фаолияти орқали жамиятимиздаги мавжуд ижтимоий масалаларни ҳал этишда фойдаланиш ниятида эканини маьлум қилган. Лекин, бу қандай йўллар орқали амалга оширилиши кўрсатилмаган. Бизнинг партиямиз улардан фарқли ўлароқ, ННТларни қўллаб-қувватлаш борасида аниқ ишларни амалга ошириб келмоқда.”
Шунингдек, ЎзЛиДеП аьзоси Файзулла Маманов ҳам ушбу фикрларни ўз маьрузаси билан давом эттирди. Унинг айтишича, “Партия томонидан бошқа партиялар сайловолди дастурлари ўрганиб чиқилганда, аксарият вазифалар қурук ваъдалардан иборат эканлиги аниқланган. Масалан, “Адолат” СДП телевидение орқали ўтган чиқишида қишлоқ хўжалигига инновацияларни жорий қилиш ваъдасини берган. Лекин қайси йўл билан бажарилиши айтилмаган. Ёшлар масаласида ҳам худди шундай фикрни билдириш мумкин. Баьзи партиялар давлатимиз, ҳукуматимиз ёшларни қўллаб-қувватлаш борасида амалга ошираётган ишларни сайловолди дастурида кутариб чиқаяпти. Ўзларининг эса аниқ амалий таклифлари йўқ”.
Сайловолди палатформасидан ўрин олган масалалар юзасидан сиёсий партиялар бир-бирларини танқид қилиш йўлига ўтди. Кўриниб, турибдики, сайловларга саноқли кунлар қолганлиги муносабати билан улар ўртасида ҳақиқий рақобат муҳити юзага келаяпти. Зийрак сайловчилар бу жараёнларни жиддийлик билан кузатмоқда. 27 декабр куни ўтказиладиган сайловларда қайси сиёсий партия халқни ишонч ва эьтиборига кўпроқ сазовор бўлганлиги унинг натижаси орқали маьлум бўлади.
22.12.2009