Кун мавзуси

07:1103.02.2012
Бугунги хотира саҳифамизда, Ўзбекистон халқ артисти Мукаррама Турғунбоева номидаги “Баҳор” Давлат рақс ансамблининг таниқли раққосаси Ўзбекистонда ҳизмат кўрсатган артист Гулчеҳра Фозилжоновани ёдга оламиз...

Кидириш

Опрос

Лондонда 2012 йил бўлиб ўтадиган Олимпиада ўйинларида Ўзбекистон терма жамоасининг байроқдори ким бўлиши мумкин?



Узб Рус

Тошкентдаги барча уйлар қишки мавсумга етарлича тайёр эдими?

12.uz мухбири Дурдона Алимова - Таҳририятимизга Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Моштабиб кўчасида истиқомат қилувчилардан хат келди. Маълумки, бу уй Нукус ва эски Фарғона кўчалари туташган жойда,шаҳар марказида жойлашган. Шикоятда қайд этилишича, хонадонлар қишки мавсумга етарлича тайёр эмас. Учинчи уйнинг барча қувурлари эскириб кетган. Биринчи йўлакдаги хонадонларнинг иситиш тизими ишламайди. 2009 йил кузда йўлакнинг ўнг томонидан истиқомат қилувчи фуқаролар Е. Короблина, Н.Тошпўлатова ва Г.Назаровлар ўзлари пул тўплаб, хонадонлари, том ости ва ертўладаги қувурларни алмаштирганлар. Аммо канализация ва иссиқ совуқ сув қувурларидаги носозликлар туфайли хонадонларни сув босиш ҳолатлари тез-тез содир бўлади. Шиферлар синиқ бўлгани учун қор, ёмғир ёққанда учинчи қаватдан биринчи қаватгача ҳам сув ўтади.
Мазкур уй “Мовароуннахр” хусусий ўртоқлик хамкорлиги”га қарайди. Биринчи йўлакда яшовчилар ҳамкорликка бир неча бор шикоят билан мурожаат қилишганда, маблағ йўқлиги, бу уйни ҳеч қайси ҳамкорлик ўзига қўшиб олишни хоҳламаслиги сабаб қилиб кўрсатилган. Бу йўлакдагилар эса газ, электр, иссиқ сув, совуқ сув, чиқиндилар, квартира майдонидан фойдаланганлиги учун тўловларни ўз вақтида тўлаганларига қарамай, слесарлар ёрдамидан фойдалана олмайдилар. Қувурлар таъмирга муҳтож бўлганда ҳам четдан слесарлар чақиришга мажбур бўлганлар.
Ушбу ҳолатни ўрганиш учун кўрсатилган манзилга борганимда, чиндан ҳам, бир кун олдинги ёғингарчиликдан сўнг, томдаги шиферларнинг синиғидан ўтган ёмғир туфайли учинчи қаватдаги хонадонни сув босиб, иккинчи қаватга,янги таъмирланган хонадон деворлари шишиб, гулқоғозлари кўчиб, хунук кўринишга келган эди. Йўлак деворларида ҳам аҳвол шундай, том остида синиқ, оралари очиқ шиферларни кўриш мумкин эди. Учинчи уй ташқаридан худди ташландиққа ўхшайди.Ташқи томон таъмир ва тозаликка муҳтож.
Лилия Петровна Ленц, “Мовароуннахр” хусусий ўртоқлик хамкорлиги” директори:
— Хонадонларда доимий газ, иссиқ сув, совуқ сув, электр бор. Қувурлар яхши ҳолатда. Муаммо туғилганда, сантехникларни чақириб,тўғирлаганмиз. Ҳатто Миробод тумани ҳоким ўринбосарининг ўзи келиб, шароитларни кўрган, хонадон эгалари билан гаплашган. ён атрофдаги уйлардан ҳалигача бундай муаммолар билан шикоят тушмаган эди. Ким ўзини қийнаётган масала билан бизга мурожаат қилса, хал қилганмиз. Уй таъмири эса ҳар бир хонадоннинг ўзи ўйлаши керак бўлган нарса-ку. Тозалик бўйича ҳам шу фикрни билдираман. Ҳар ким ўз турар жойини озода сақлашга масъул, айниқса ўзбеклар учун бу муаммо бўлмаса керак. Кўпчилик хонадон эгалари эса шахсий тозаликларига лоқайд қарашади. Мен ҳам шу уйда яшайман. Бу уй анча эски,1936 йил қурилган. Шунинг учун ҳам кетма-кет таъмирлар самара бермаётган бўлиши ва кўриниши қониқтирмаслиги мумкин.
Н. Расулова, 14-хонадон эгаси:
— Бу ерга кўчиб келганимнинг биринчи қишидаёқ муаммо туғилган. Томдан сув ўтиб қилган таъмиримнинг расвоси чиққан. Уйни яна бошқатадан таъмирладим. Йўлакларнинг ҳозирги кўриниши олдингидан кўра яхшироқ. Таъмирларнинг ҳаммасини ўз ҳисобимдан қилдирганман. Ўшанда ҳамкорлик 2 та ишчи берган холос, керакли қурилиш материалларини ўзим сотиб олдим, қувурларни ҳам ноилож ўзим алмаштирдим. Қахратон қишда ҳам иситиш тизими ишламас эди, қўшнилар билан бирга тўғирлаганимиздан кейин, уй сал исийдиган бўлди. Йўлакда чироқ йўқ. Тузатиб кетгани 2-3 кунга етади. Биз нега пул тўлаймиз, бўлмаса? Ҳамкорликка мурожаат қилганимизда, “Бу уй ҳеч кимга керак эмас, барибир бузилади”, деб баҳона қилишади. Ҳар йили совуқ тушиши билан юрагим безиллаб туради, ҳар қиш шундай муаммолар билан ўтади.
Е.Кораблина, 1- хонадон эгаси:
— Бу биринчи маротаба эмас. Ўтган йили хам қишни ёш болам билан совуқ уйда ўтказдим. Ёғингарчилик бўлдими, уйни сув босади. Йўлак таъмирини қўшнилар ўзаро пул йиғиб, керакли нарсаларни бериб қилдирганмиз. Умумун, ҳамма нарсани биз ўзимиз, ўз ҳисобимиздан қилиб келяпмиз. Хамкорликка бир неча бор шикоят билан чиқдик, фойдаси бўлмади. Уйнинг тозалиги ҳам ёмон аҳволда. Хўп, йўлак ва ҳовлини тозалаш шу ерда яшовчилар зиммасида бўлса, том, том ости ва ертўлачи? Бизнинг уйга бироз эътибор беришса бўларди, чунки ҳамманинг хам қайта- қайта пул тўлаб таъмир қилишни шароити кўтармайди.
Н.Тошпўлатова, 7- хонадон эгаси:
— Шу биргина йўлакдаги хонадонлар ва том ости, ертўладаги қувурларни алмаштиришга ўзимиз салкам бир миллионга яқин пул йиғдик. Майли, гап пулда ҳам эмас.Биз уйнинг аҳволи масаласида Миробод тумани ҳокимлигига 2008 йилда оғзаки мурожаат қилганимизда ҳеч қандай натижа бўлмади. Бу йил яна ёзма равишда шикоят хати билан чиқдик. Шундан кейин ҳокимнинг биринчи ўринбосари келиб, вазиятни ўрганди.“Мовароуннахр” хусусий ўртоқлик хамкорлиги” директори Лилия Петровна Ленцга бир неча вазифаларни топширди. Шундан кейин ҳам уйдан икки марта сув ўтди. Айтсангиз, Лилия Петровна ҳар сафар ҳар хил баҳонани рўкач қилади. Ҳали уй эски эканлиги таъмирлаш бефойдалигини айтади, ҳали алмаштирилган жўмракларнинг сифатсизлигини, ҳали уйда истиқомат қилувчиларнинг кўплари коммунал тўловлардан қарздор эканлигини айтади. Аммо биринчи йўлакдагилар коммунал тўловларини вақтида тўлаб боришади-ку? Лилия Петровна белгиланган вазифаларни ҳамкорликда бажариш ўрнига шикоятга қўл қўйган хонадон эгаларига ҳар хил гапларни гапириб юрибди (Е.Кораблинанинг қари онасига бориб, бу масалага аниқлик киритмоқчи бўлган).
Хонадон эгаларининг учраётган муаммолар юзасидан фикрларини эшитгач, Миробод туман ҳокимиятига мурожаат қилганимизда, бу хал қилиниши мумкин бўлган масала эканлиги, мазкур уйдан тушган шикоятларни ўрганиб, ноқулайликлар аниқланса, бартараф этишларини айтишди. Аммо қачон бартараф этилиши ҳақида аниқ жавоб ололмадик. Нима бўлганда ҳам , ушбу шикоят хатида кўрсатилган Мирбод тумани Моштабиб кўчаси 3-уйда истиқомат қилувчи фуқароларини қийнаётган муаммонинг ижобий ҳал этиш юзасидан Миробод тумани мутасаддилари тегишли чоралар кўради деган умиддамиз.
17.02.2010



Янгиликлар

07:4106.02.2012
76 ёшли Аслимо Имомёрбекова сўнгги ўттиз йил давомида йилнинг тўрт фаслида ҳам очиқ ҳавода тунайди
10:1104.02.2012
Денверда бўлиб ўтган маҳкама давомида асли жиззахлик Жамшид Мухторов¸ Оллоҳга қасам ичиб¸ ўзининг террорчиликка алоқаси йўқлигини билдирди

Архив

Телефон: (+998 71) 2334327
Адрес: Тошкент ш., Мовароуннахр к-си, 19-уй
Эл. почта: info@12.uz
Best Solutions компаниясида яратилган