Кун мавзуси

07:1103.02.2012
Бугунги хотира саҳифамизда, Ўзбекистон халқ артисти Мукаррама Турғунбоева номидаги “Баҳор” Давлат рақс ансамблининг таниқли раққосаси Ўзбекистонда ҳизмат кўрсатган артист Гулчеҳра Фозилжоновани ёдга оламиз...

Кидириш

Опрос

Лондонда 2012 йил бўлиб ўтадиган Олимпиада ўйинларида Ўзбекистон терма жамоасининг байроқдори ким бўлиши мумкин?



Узб Рус

Ўзбекистон: синовлар, таҳдидлар, муаммолар ва ечимлар - I

12.uz - Тожикистон ва Қирғизистон Ўзбекистон билан нима ҳақида бахслашмоқда? Ўзбекистон Республикаси қаердан пайдо бўлган ва ўзида нималарни акс эттиради? Ўзбекистоннинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш истиқболлари қандай ва бу жараёнга нималар ҳалақит бермоқда?
Охирги пайтларда баъзи бир оммавий ахборот воситаларида (ОАВ) ва, айниқса Интернет-нашрларида, ўзбек халқи, Ўзбекистон Республикаси ва унинг иқтисодий муаммолари, ўтмиши, хозирги куни ва келажаги тўғрисидаги масалалар асоссиз, баъзан ғашни келтирадиган ва мутлақо хато равишда ёритилмоқда. Шунинг учун ҳам мен ушбу мақолани ишончли материаллар ва далиллар асосида шундай масалаларни таҳлилига бағишлашга қарор қилдим.
1. Тожикистон Ўзбекистонга нисбатан бирон-бир ҳудудий даъво қилишга ҳақлими? Ўзбекистон халқлари, ўзбекларнинг ўзи ҳамда уларнинг давлатчилиги тарихи, бошқа халқлар, миллатлар ва давлатлар тарихи каби жуда бой ва узоқ ўтмишга бориб тақалади.
Бироқ бундай фикр билан тожик халқининг ўзларини тарих ва этногенез соҳаларида мутахассис деб ҳисобловчи баъзи бир вакиллари келиша олмайди. Уларнинг фикрича жаҳон цивилизациясининг ўчоғи – Тожикистон эмиш, чунки унинг халқи гўёки шу цивилизациянинг асосчиси бўлмиш, худди немис-фашистлари ҳам ўзларини мансуб деб билган ўша «олий» ирққа – орийлар ирқига мансуб экан. Тожик «тарихчилари»нинг мана шу афсонавий дунёсида, на ўзбек халқига, на унинг давлатчилигига ва на унинг ҳудудига, ўрин бор. Уларнинг фикрича Ўзбекистон ССРнинг СССР таркибида ташкил топиши ҳам хатодан иборат тарихий воқеа эмиш, чунки ўша даврларда гўёки таркибига Ўзбекистонни автоном республика сифатида киритган ҳолда Тожикистон ССР тузишлари керак бўлган экану, бироқ бу иш кимларнидир айби билан амалга ошмай қолган эмиш…
Мана шундай алжирашдан иборат гапларни ташувчи «мутахассислар»нинг бош мафкуравий раҳбари тарих фанлари доктори, академик Рахим Масовдир [1-2]. Бундан ўлароқ Р.Масов бошчилигидаги Тожикистон тарафи ўтган аср 90-йилларининг бошларидан буён Ўзбекистон томони билан нафақат икки халқнинг тарихи ва этногенези тўғрисида мунозара қилиб келди. Балки ўзбек халқининг ифтиҳори бўлмиш Самарқанд, Бухорога ва Ўзбекистон Республикасининг баъзи бир бошқа чегарадош ерларига ҳам ҳудудий даъво қила бошлади. Буларни ҳаммасини, юмшоқ қилиб айтганда, халқаро ҳуқуқ соҳасида малакасиз бўлган одамларнинг этногенез, ўз халқлари ва мамлакатлари тарихининг мунозарали масалаларини жамоатчилик ҳукмига оммавий ахборот воситалари, шу жумладан Интернет орқали, ҳавола қилишаётган масалалари тоифасига киритиш мумкин эди. Бироқ ўтган йилнинг охирида Интернет тармоғида бундай фикрлар на фақат ўша «олимлар» томонидан, балки Тожикистон Республикасининг Президенти Эмомали Рахмоннинг оғзидан ҳам чиқаётганлиги хақидаги хабар ва мақолалар пайдо бўла бошлади [3].
Шунинг учун ҳам мен ушбу мақолани тайёрлаш даврида бизнинг халқларимиз ва давлатларимиз тарихи, Тожикистон тарафининг Ўзбекистон томонига қилаётган ҳудудий ва бошқа даъволари билан боғлиқ муаммоларни, яна бир бор такроран ўрганиб чиқишимга тўғри келди. Кўриб чиқилаётган масалаларни ишончли манбалар орқали шундай тадқиқ қилиш натижасида мен қўйилган саволга жавоб берувчи ва холисона (объектив) ҳақиқатни аниқлаш имкониятини берувчи далилларни топишга муяссар бўлдим.
1917 йилининг (эски сана бўйича) 17 февралида Россия империясида феврал (буржуа) революцияси бўлиб, шундан сўнг 1917 йилнинг 1 (14) мартида Россия подшоси – Император Николай II – ўз тахтидан воз кечди. Шундан сўнг ҳокимият тепасига Муваққат ҳукумат ҳамда Ишчи, солдат ва деҳқонлар Советлари бир вақтнинг ўзида келди. Муваққат ҳукумат 1917 йилнинг 1 (14) сентябирида Россияни республика деб эълон қилди. Лекин шундан сўнг 1917 йилнинг 25 октябрида (7 ноябрида) давлат тўнтариши – Октябрь (Социалистик ёки пролетар) революцияси содир этилиб, ҳокимиятни большевиклар эгаллаб олдилар. Буларнинг пировард натижасида Россия подшолиги ёки Россия империяси дунёнинг сиёсий харитасидан ўчирилди. Шу империя харобалари устида эса олдин РСФСР, Украина ССР, Белоруссия ССР ва Закавказья СФСР тузилиб, улар кейинчалик 1922 йилнинг 22 декабридаги «СССРни ташкил қилиш тўғрисида Шартнома»га асосан – Совет Социалистик Республикалари Иттифоқи»га, бирлаштирилган эдилар. Бу шартнома Советларнинг 1922 йил 30 декабрда ўтказилган I Бутуниттифоқ съездида тегишли Декларация орқали тасдиқланган.
Ўтган асрнинг 20–йилларида Ўрта Осиёда ўтказилган маъмурий–ҳудудий ислоҳотлар ёки миллий чегараланиш натижасида РСФСР таркибидан пойтахти Тошкент шахрида бўлган Туркистон АССР ажратиб чиқарилган эди. Кейин, 1924 йил эса, унинг таркибидан ҳамда Бухоро Халқ Республикаси ва Хоразм Халқ Совет Республикаси таркибидан, янги иттифоқдош республикалар сифатида Туркманистон ва Ўзбекистон ССРлар ажратиб чиқарилган. Жумладан СССР таркибига Туркманстон ССР 1924 йил 27 октябрда кирган бўлса, Ўзбекистон ССР – 1925 йил 13 майда кирган. Лекин Туркманистон ССРдан фарқли ўлароқ Ўзбекистон ССР таркибига Тожикистон 1929 йилнинг 5 декабрига қадар 1932 йилда тузилиб ҳозирга қадар унинг таркибига кириб келаётган Қорақалпоғистон каби, автоном республика (АССР) сифатида кирар эди. Кейинчалик (1936 йилнинг 5 декабридан) РСФСР таркибидан Қозоғистон ва Қирғизистон ССР каби республикалар ҳам ажралиб чиқиб, СССР таркибига криган эдилар. Жумладан шу нарса қизиқарлики: агар Қозоғистон РСФСР таркибида бўлган пайтида Қирғизистон АССР деб аталган бўлса, Қирғизистон эса – Қора–Қирғиз автоном округи (АО), деб аталган. (Буларни ҳаммаси тўғрисида СССР тарихи дарсликларидан ташқари Википедиянинг шу республикаларга бағишланган материалларидан билиб олса бўлади).
Шундай қилиб мен, қуйидаги жуда ҳам жиддий хулосалар чиқариш имконини берувчи, илгари қисман ёзиб ўтганимда [4] академик Рахим Масов томонидан ҳам билвосита тан олинган [1], етарли даражада маълум, лекин тан олмасликнинг асло иложи йўқ бўлган даллиларни аниқлашга сазовор бўлдим. Уларнинг мазмуни қуйидагилардан иборат. Марказий Осий халқлари, шу жумладан ўзбеклар ва тожиклар, чуқур тарихий илдизга эгадирлар. Буларни шу халқларнинг илмий жамоатчилиги вакиллари ўзларининг илмий ва мунозарали мақолаларида асосли равишда таъкидлаб келмоқдалар. Бироқ СССР ташкил топгунга қадар Ўзбекистон, Тожикистон, Туркманистон, Қозоғистон ва Қирғизистон деб аталувчи маъмурий–худудий бирикмалар ёки иттифоқдош республикалар – жаҳоннинг сиёсий харитасида ҳеч қачон бўлган эмас.
Ўз навбатида бу хулоса Тожикистон тарафининг Самарқанд, Бухоро ва Ўзбекистоннинг бошқа чегарадош ҳудудларига бўлган даъволарининг мутлақо асоссиз, ҳеч қандай илдизга эга эмас ва ўринсиз эканлигини тўлиқ исботлайди. Чунки тарихда 1991 йилга қадар Самарқанд ва Бухородек бутун дунёга машҳур ва буюк шаҳарларни ҳамда Ўзбекистоннинг бошқа чегарадош ерларини ўз таркибига киритган Тожикистон Республикаси деган давлат ҳеч қачон бўлган эмас. Шундай экан, Тожикистон томони уларга нисбатан қандайдир ҳудудий маънога эга бўлган даъво қилиши ва бундан фарқли ўлароқ уларни қайтарилишини ёки ўз ҳудудига қўшиб берилишини, талаб қилиши мумкинми?
Албатта йўқ!
Ҳамма масала буткул аксинчадир. Агар қайсидир тараф бошқа тарафга ҳудудий даъво қилиш ҳуқуқига эга бўладиган бўлса (Хитойнинг Гонконг ва Макаони қайтариб олганлигина гапирмасдан Тайванга даъвогарлиги каби), бундай тараф фақатгина битта. У ҳам бўлса фақатгина Ўзбекистон Республикаси бўлиши мумкин холос. Вахоланки бундай даъво қилишга бу давлатда Тожикистоннинг 1924 йил 14 октябридан 1929 йилнинг 5 декабрига қадар Ўзбекистон таркибига автоном республика сифатида кирганлигидек — ҳеч рад этиб бўлмайдиган, мустаҳкам далилий асос бор.
Демак, яна бир карра таъкидлаб ўтиш лозимки, қандайдир ҳудудий даъволарни Тожикистон эмас, балки бу республиканинг барча ҳудудини ўз ҳудудига қўшиб олишгача бўлган даъвони Тожикистонга нисбатан фақатгина Ўзбекистон қилиши мумкин холос. Лекин ўзининг халқаро мажбуриятларига, шу жумладан БМТ устави ва қарорларига содиқ бўлган Ўзбекистон Республикаси, ўзи мустақилликка эришган кундан то шу бугунга қадар хали ҳеч қачон бундай даъво қилмаган. Ва, агар Тожикистон тарафи халқаро ҳамжамият аъзоси сифатида ўзини андишали, маданиятли ва малакали тутиб – этник, ҳудудий ва бошқа соҳаларда ўзларининг бекорчи алжирашларига барҳам берсалар, Ўзбекистон тарафи ҳеч қачон бундай даволарини ўртага ташламайди, деб таъкидлаш мумкин.
Мен юқорида таъкидланган ушбу масалани бу жойда яна бир бор алоҳида гапириб ўтаётганлигимнинг сабаби Тожикистон тарафидан нафақат ҳудудий даъволар чиқаётганлиги, ҳамда Марказий Осиёнинг сон жиҳатдан энг кўп аҳолиси бўлмиш – ўзбек халқининг маданий ва тарихий меъроси аҳамиятини пасайтиришга уриниш қилинаётганлигида. Балки мен сал қуйироқда тўхтамоқчи бўлаётган фуқаролар уруши, халқаро терроризм, гиёхванд моддаларни ташиш йўллари (наркотрафик) ва бошқа нарсалар билан боғлиқ синов ва хавфлар ҳам мавжуд бўлганлигидадир.
2. Ўзбекистон иқтисодиёти Совет Иттифоқи (СССР) даврида қандай ривожланган эди ва у мустақилликка эришгандан сўнг қандай ривожланиб бормоқда? Мен бу ерда, мустақил таҳлилчилар А.Парамонов ва А.Строковларнинг «Совет Иттифоқининг қулаши ва бунинг Ўзбекистонга таъсири: иқтисодиёт ва ижтимоий соҳа» [5], деган тадқиқотларининг Ўзбекистон Республикасиниг мустақиллик йилларидаги иқтисодиётини ўрганишга бағишланган бази бир жиҳатларини жуда қисқа равишда, шарҳлаб ўтмоқчиман. Бунадан ташқари муштарийлар (мақоланинг ўқувчилари) билан шу масала юзасидан ўз фикрларим билан, бу мақола бағишланган бошқа масалаларга узвий боғлиқ равишда, ўртоқлашмоқчиман.
А.Парамонов ва А.Строковларнинг тадқиқотлари тўғрисида гапирганда, бу иш ПРООН «Инсон ривожланишининг ўлкавий маърузаси» доирасида етарли даражада халоллик билан бажарилган, деб таъкидлаш мумкин. Шунинг учун ҳам бу тадқиқот, менинг фикримча, ижобий баҳоланишга сазовор, уни совет тузими, ундан кейинги давр ва охирги йилларда чоп этилган материаллар билан бирга ўрганиш эса қуйидаги ҳулосалар чиқариш ва якунлар ясашга асос бўла олади.
Ўзбекистон ССР, советлар даври (маъмурий-буйруқбозлик тизими) ўлчамларига кўра, иқтисодий кўрсаткичлар бўйича иттифоқдош республикалар ичида учинчи ўринни эгаллаб, ёмон ривожланмаган бўлса ҳам, Марказий Осиёнинг бошқа республикалари каби Совет Иттифоқининг энг қолоқ индустриал-қишлоқ хўжалиги тоифасидаги республикаларидан бири эди. Бу хулоса:
— Ўзбекистон ССРда жон бошига тўғри келадиган ялпи ички маҳсулотнинг (ЯПМ) доимо умумиттифоқ кўрасаткичларидан 2 баробар ёки 200 фоизга камлиги тўғрисидаги маълумотлар;
— Ўзбекистон ўша пайтларда халқ истеъмоли молларини жон бошига ишлаб чиқариш бўйича СССРда энг охирги ўринлардан бирида туриши тўғрисидаги далиллар [6] билан тасдиқланади. Ўзбекистон бу кўрсаткич бўйича 1990 йили Латвиядан — 4,77 маротаба, Эстониядан — 4,6, Литвадан — 3,66, Белоруссиядан — 3,48, Молдавиядан — 2,95, Арманистондан — 2,67, Россиядан — 2,55, Украинадан — 2,45, Грузиядан — 2,37 маротаба орқада бўлган эди.
Бундай ҳолат натижасида Ўзбекистон 70 фоизга яқин халқ истеъмоли молларини ўз аҳолисини таъминлаш учун умумиттифоқ жамғармасига топширилаётган бошқа маҳсулотлар ўрнига республикага олиб келишга мажбур эди. Бу муаммо Ўзбекистон мустақилликка эришганидан сўнг, агар ҳал этилмаса, ечилиши мураккаб сиёсий муаммога ўсиб ўтиши мумкин бўлган, шунинг учун ҳам зудлик билан ўз ечимини талаб этаётган масалалардан бирига айланган эди. Бундай ҳолат СССРда, унинг охирги дамларида яққол кўзга ташланиб, дўконларнинг бўм-бўш пештахталари совет кишиларининг норозилиги пайдо бўлишига ва оқибатда бу империянинг тўлиқ қулашига олиб келган эди.
Шу билан бир қаторда шуни ҳам айтиб ўтиш керакки, шарҳланаётган [5] тадқиқотда: «1990 йилда республиканинг 70 фоизга яқин аҳолиси яшаш даражасининг энг кам миқдоридан паст бўлан ялпи даромадга эга бўлган бўлса, Россия ва Украинада бу кўрсаткич 30 фоизни ташкил этар эди», деб таъкидланади. Бундан ташқари бошқа салбий жараён ва воқеликлар ҳам кўрсатиб ўтилади. Бироқ муаллифлар Ўзбекистоннинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини режалаштиришда ўз аксини топган жиддий хато ва камчиликлар тўғрисида лом-мим дейишмаган. Боз устига, А.Парамонов ва А.Строковлар аҳоли бандлиги тўғрисида сўз юритар эканлар, гўёки советлар даврида «республикада ишсизлик йўқ эди», деб таъкидлашади [5, 6-бет]. Лекин бу муаллифларнинг шундай тарзда таъкидланган фикрлари билан, қуйидаги сабабларга кўра, сира ҳам келишиб бўлмайди.
Ўша, ривожланган мамлакатларнинг қишлоқ жойларида умумий аҳолининг 2 дан 5 фоизигача яшаётган бир даврда, Ўзбекистоннинг қишлоқ жойларида аҳолининг 60 фоизи яшаб, бу 1990 йилда 20,71 млн. кишини ташкил этар эди [5, 72-бет]. Лекин шу 60 фоиз қишлоқ аҳолисидан (12,3 млн. киши) фақатгина 15,5 фоизигина (1,9 млн. киши) банд эди ҳолос. Лекин бу, ҳаттоки ҳамманинг кўз ўнгида вайрон бўлаётга ўша социалистик тузимнинг хўжалик юритиш тизими ва иқтисодиётини хаспўстлашга одатланган советлар статистикасининг рақамлари, ўз ичида Ўзбекистон ССР қишлоқ аҳолиси орасидаги жуда ҳам кўп миқдорда ишсиз ёки иш билан банд бўлмаган одамлар мавжуд эканлигини яширар эди. Шундай одамлар сони, менинг тахминий ҳисобларимга кўра 1990 йили, яъний СССР қулашидан бир йил олдин, яхлитлаб олганда 4 млн. кишини ташкил этган. Бу рақам эса республика халқ хўжалигида банд бўлганларнинг умумий сонидан фақатгина 22,4 фойизгагина кам холос, ваҳоланки Ўзбекистон ССРдаги барча иш билан банд кишилар ўшанда 5,2 млн. кишини ташкил этар эди [5, 102-бет]. Бироқ расмий манбаларда, гўёки ўша 1990 йили Ўзбекистон ССРда давлат идораларига ишга жойлаштиришни сўраб фақатгина 321 минг кишигина мурожаат қилган, деб кўрсатилади [5, 98-бет]. Лекин бу рақам иш билан банд бўлмаганларнинг фақатгина 8 фоизинигина ташкил этади холос!
Менинг фикримча Узбекистон ССРда ишсизларнинг шундай катта армияси мавжудлиги, ўша даврда ҳукмрон бўлган коммунистик мафкурага кўра ишсизлар бўлиши мумкин эмас, деган бир оддий ақидага асосан, яширилар эди. Шунинг учун ҳам ишсизликдек бир воқелик ижтимоий фойдали фаолиятдан бош тортиш ва текинхўрларнинг ҳаёт тарзи сифатида талқин этилиб, жиноий жавобгарликка тортиш мумкин бўлган қилмишлар қаторига, айнан эса «балохўрлик» тоифасига кирар эди.
Ўзининг мустақиллигига эришган Ўзбекистон учун яна бошқа муаммо нафақат республика ичидаги, балки бутун Марказий Осиёдаги, айниқса қўшни республикалардаги, жуда оғир ижтимоий-иқтисодий аҳвол ҳам эди. Ва бундай қўшнилар қаторига, биринчи галда, Тожикистондек Ўзбекистондан, ўзининг давлат (тожик) тили билан фарқ қилсада, ўз аҳолисининг иқтисодий турмуши, дунёқараши, маданияти, маиший ҳаёти ва диний ананалари билан сира фарқ қилмайдиган республика, кирар эди. Жумладан ўша пайтда Тожикистоннинг ўзбек миллатига мансуб фуқаролари бу республика умумий аҳолиси сонининг 23 фойизини ташкил этар эди. Бироқ уша даврда Тожикистонда ФУҚАРОЛАР УРУШИ бўлаётган эди. Экспертларнинг фикрига кўра, бу 1997 йилгача давом этган уруш, камида 150 минг киши, шу жумладан бу мамлакатнинг ўша пайтдаги президенти Раҳмон Набиев ҳаётига ҳам зомин бўлди. Ва яна шу республиканинг фуқаролари бўлмиш — 70 мингдан зиёд кишини, қочоқлик бўлишга гирифтор қилган [7].
Бу ФУҚАРОЛАР УРУШИ нафақат Тожикистоннинг ўз халқи ва давлатига, балки қўшни ўзбек халқи ва ёш ўзбек давлатига ҳам ката ҳавф солар эди. Бу уруш натижасида, Фарғона водийси вилоятларини Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудлари билан боғлаб турувчи, ҳаётий муҳим аҳамиятга эга бўлган темир йўл алоқаси ҳам, қарайиб узиб қўйилган эди. Бу урушнинг ўзи эса, Ўзбекистон ҳудудига ҳам ўтиб кетиб, минг-минглаб қочқинлар пайдо қилиши мумкинлиги тўғрисида гапирмаганимизда ҳам, бизнинг жуда ҳам кўплаб фуқароларимиз ҳаётига зомин бўлиши турган гап эди. Чунки бизнинг аҳолимиз сони ўша даврдан то шу пайтгача Тожикистон аҳолиси сонидан қарийб 4 баробар кўплигича қолиб келмоқда. Бунинг ҳаммаси миллий адоват мавжудлиги туфайли, қўшни мамлакатлар ўртасида ҳарбий низо келтириб чиқариши ҳам ҳеч гап эмас эди.
Ўша даврда шунга ўхшаш таҳдид Қирғизистон тарафидан ҳам раҳна солиб турган эди, воҳоланки у томонда ҳам қирғизлар ва ўзбеклар ўратасида Қирғизистоннинг Ўш ва Жалол-Обод вилоятларида 1990 йили миллий адоват асосидаги 1200 га яқин кишининг ёстиғини қуритган низо [8], кутилмаган ҳолатларда фуқорлар урушига айланиб кетиши мумкин бўлиб, бундай воқиеалар ҳам Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасида жиддий ҳарбий низо келтириб чиқариши турган гап эди десак, бу муболаға бўлмаса керак.
Бундан ташқари, ўша даврдаги ҳарбий низо таҳдиди умумий аҳолиси таркибида этник ўзбеклар 9-10 фоизни ташкил этувчи [9] Афғонистон тарафидан ҳам рахна солиб турган эди. Аниқроғи эса, шундай таҳдид жиддий равишда Афғонистондаги ўзбек миллатига мансуб дала қўмондонлари тарафидан солинган. Маълумки шундай дала қўмондонларидан бири Жума Намонгоний бўлган ва у ўз вақтида Совет Иттифоқининг Афғонистондаги «чекланган ҳарбий кучлари» сафида хизмат қилган Ўзбекистон фуқароси Жумабой Хўжаев бўлиб, кейинчалик Афғонистонга Тожикистон орқали норасмий равишда ўтиб кетган. Ва «толиблар» тарафида дала қўмондони сифатида худди, масалан, шу йўл билан, қочиб кетиб, кейинчалик Ўзбекистон ислом ҳаракати (ЎИХ) раҳбарига айланган Тоҳир Йўлдошев каби жанг қилган. Лекин Тоҳир Йўлдошев 1991 йили Афғонистонга Жума Намангоний юрган йўл билан, яъний Тожикистон орқали, қочиб кетишдан аввал, Наманганда диний йўналишдагиги йирик тартибсизликларни уюштирган эди [10]. Ўшанда ўзини ҳатто амир деб эълон қилган бу кимса бошчилиги остидаги диндор экстремистлар вилоят партия қўмитаси ва Наманган шаҳар маъмуриятларининг биноларини босиб олган эдилар. Ва бундай босиб олишларнинг режалари Тожикистондаги фуқаролар уруши бўсағасида амалга оширилган режаларга айнан ўхшаб кетади. Сўнгра бу экстремистлар Наманганда қандайдир мусулмон ҳокимияти ўрнатилганлигини эълон қилган эдилар, унинг рамзи сифатида эса улар учун шаҳар маъмурияти биноси томига ўрнатилган «ислом байроғи» хизмат қилар эди.
Ўша пайтда ҳокимиятга аниқ тахдид солган бу экстремистлар кейинчалик террорист ва жангариларга айланиб, нафақат Ўзбекистон ислом ҳаракати аъзоларининг, ҳаттоки Бен Лодиннинг тан соқчиларига ҳам айланганликларини инобатга оладиган бўлсак, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг мардлигига тан бермай иложимиз йўқ. Чунки у киши ўзи учун оғир бўлган ва ҳаётига ҳавф солиб турган ўша пайтда Наманганга ҳеч қандай ҳадик ва қўрқувсиз, юқорида сўз юритилган экстремистлар билан музокара ўтказиш мақсадида келганлигини ҳамма билади. Ва, шу кимсалар томонидан босиб олинган Ўзбекистон Компартиси Наманган вилояти қўмитасининг маъмурий биносида ҳеч қандай қўриқчиларсиз, нафақат ўша экстремистларнинг рахбарлари билан, балки Тоҳир Йўлдошев ўзини дуруст тутмаган ва ноўрин ҳатти-ҳаракатлар қилаётган жойдаги, уларнинг бир катта тўдаси билан ҳам, учрашган эди.
Бундан ташқари 1991 йилдаги Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг VII сессиясида бир гуруҳ мухолифатга мансуб депутатлар томонидан Президент Ислом Каримовни ағдариб ташлашга уриниш амалга оширилган бўлиб, бу воқеа Ўзбекистон ТВсининг биринчи каналидан бевосита намойиш қилинган. 1992 йили парламент (Олий Мажлис) депутати — «Эрк» партиясининг раҳбари Салай Мадаминов томонидан эса йирик тартибсизликлар уюштирилган бўлиб, Тошкентда у ва мухолифатнинг носоғлом кучлари томонидан етилмаган студенларни жалб қилган ҳолда уюштирилган тўс-тўполонларининг асосий мақсади кўп миллатли Ўзбекистон халқининг бирлигини бузиш бўлган эди, десак сира адашмаймиз [10].
Ўзбекистоннинг ривожланиши ва унинг аҳолиси тинчлигига таҳдид қилаётган бошқа синов ва хавфларни ҳам эътибордан четда қолдириб бўлмайди. Бундай тахдидлар жумласига, вакиллири кўп маротаба ҳар хил биноларни, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг биносини ҳам портлатиб, Тошкент ва Ўзбекистоннинг бошқа ўлкаларида ҳар йўсиндаги қўрқитиш акцияларини ташкил этган – халқаро терроризм, ҳамда на фақат мамлакатимизнинг ташқарисида, балки ичкарисида ҳам илдизи бўлган экстремизм ҳам, киради. Бундан ташқари жиноятчилар дунёси томонидан солинган ва UNODC маълумотларига кўра дунё бозорига етказиб берилаётган афюннинг 90 фоизини етиштириб бераётган Афғонистон билан бевосита боғланган гиёҳванд моддаларни ташиш йўллари ҳам мавжудки, бу ҳам осойишта ҳаётимизга солинаётган таҳдидларнинг бир туридир.
3. Ўзбекистоннинг бир маромда ривожланиши учун яна қанақанги муаммолар ҳалақит бермоқда? Республика иқтисодий ривожланишига ҳалақит бераётган жиддий муаммолардан бири бу Ўзбекистоннинг жаҳон харитасида жуда ҳам ноқулай жойлашганлиги билан боғлиқ. Бизнинг республикамиз ҳеч қандай денгиз ва океанларга тўғри чиқа олмайдиган қуршовда (анклавда) жойлашган. Боз устига Ўзбекистон умумий чегарага эга бўлиб, у орқли Ҳинд океани ва бошқа давлатларга чиқиши мумкин бўлган Афғонистонда мана қарайиб 30 йилдан буён уруш бўлаётир ва бу урушнинг охири сира кўринмайди.
Юқорида айтилганидек, илгари Ўзбекистоннинг тинч ривожланиши, мустақиллиги ва ҳудудий бутлигига таҳдид унинг ҳудудига қўшни мамлакатлардан ўтиб келиши мумкин бўлган фуқоролар уриши ҳамда ўша мамлакатлар билан пайдо бўлиши мумкин бўлган ҳарбий низолар бўлган бўлса. Охирги йилларда, шундай тахдид вазифасини, мени фикримча, эркин равишда қандайдир ижтимоий кучлар томонидан эмас, балки Тожикистон ва Қирғизстоннинг расмий идоралари ва юқори лавозимли давлат арбоблари томонидан атайин уюштирилаётган – иғволар, бажармоқда. Бизнинг республикамиз шу мамлакатлар билан биргаликда МДҲ, ЕврАзЭС, ШОС ва ОДКБ каби халқаро ташкилотлар сафига киришига қарамасдан, бундай иғволар дам трансчегаравий дарёларнинг сув муаммолари ва гидроэнергетика иншоотлари қурилиши, дам Ўзбекистонга нисбатан асоссиз ҳудудий, дам бошқа даъволар атрофида уюштирилмоқда.
Мана, мисол учун, Қирғизистон нафақат Тоқтағул сув омборида тўпланаётган дарё сувнинг кинетик энергиясидан элктрэнергияси ажратиб олмоқчи. Балки шу билан бир қаторда бу сув асрлар мобойнида ўзининг ҳудудидан оқиб ва ҳеч қандай тўловларсиз қишлоқ хўжалик экинларини суғоришга ишлатиб юрилганлигига қарамай, уни энди Ўзбекистонга пулга сотмоқчи. Ёки Қирғизстон табиат қонунларига асосан Тяньшан тоғларидан бошланиб, Қирғизистоннинг ўзи, Ўзбекистон, Тожикистон ва Қозоғистон ҳудудларини суғоришдан ташқари, асосан Орол денгизини, — ҳа ўша, социалистик режалаштиришнинг хатолари туфайли бизнинг давримизга келиб сув етиб бормаслиги туфайли на фақат бизни ўлкамизнинг, балки бутун дунёнинг экологиясига зарар етказиб, — қуриётган денгизни тўлдириш мақсадлари учун хизмат қилиши керак бўлган, дарё сувини Ўзбекистонга пул эвазига сотмоқчи. Шундай сиёсий мақсадлар пайдо бўлганлиги туфайли Қирғизстон Ўзбекистонга, Норин дарёсидан Қорадарёга қўшилиб Сирдарё бўлиб оқиб келаётган дарё сувини тўсиб қўймоқда. Бу дарё сувини, у айниқса қишлоқ хўжалик экинларини суғориш на фақат бизнинг мамлакатимизга, балки бошқа мамлакатларга ҳам жуда зарур бўлган пайтларда (баҳор ва ёзда), тўсиб қўймоқда. Ва, аксинча, бу сувни, керак бўлмасдан Ўзбекистоннинг қирғоқ истехкомлари ва сув ҳавзаларини фақат бузиб юборадиган пайтларда (кеч куз ва қишда) катта миқдорда очиб юбормоқда. Қирғизстон тарафи Қозоғистонга нисбатан ҳам Талас ва Чу дарёларининг сув ҳавзаларида тахминан шунга ўхшаш муносабатда бўлмоқда.
Шунинг учун ҳам савол туғилади: балки, Қозоғистон ва Хитой ҳудудларидан ўтиб Қирғизистон ҳудудига тушаётган ўзида иссиқлик энергиясини ташувчи қуёш нурлари учун ҳам пул тўлаш керакдир? Балки Ўзбекистон ва Қозоғистон томонидан шамол эсганда Қирғизстон томонга йўналувчи биз ҳаммамиз нафас оладиган ҳавога ҳам пул тўлаш керакдир?
Яна бизни булутлар билан боғлиқ саволлар ҳам «жиддий ташвишга»га солади. Бу «ташвиш» Ўзбекистон ва Қозоғистон тарафдан шамол эсганда Қирғизстон ва Тожикистон томонга учиб борадиган булутларга тааллуқли. Ваҳоланки улар Тяньшан ва Помир тоғлари чўққиларига қор ва ёмғир сифатида ёғилиши натижасида, ўша бизга оқиб келаётган сувларнинг манбайи бўлиб хизмат қилишига қарамай, Қирғизстон парламентининг малакасиз депутатлари «шарофати» билан – товар деган «қонуний» мавқега эга бўлиб олиб, мамлакатларимиз ўртасидаги уларнинг олди-соттиси бўйича сунъий равишда туғдирилаётган мунозаралар кун тартибидан жиддий ўрин олмоқда.
Лекин бу масаладаги асосий саволлар, аслида бошқа мазмунни касб этади. Яъни: агар Ўзбекистон ва Қозоғистон ўз ҳудудлари орқали асрлар мобойнида оқиб ўтаётган дарё сувларига ҳеч қачон пул тўламасликлари тўғрисида қатъий баёнот берсалар Қирғизстон ундай ҳолда нима қилган бўлар эди? Қирғизистон бу дарёларнинг, масалан Нориннинг, ирмоқларини буларни ҳаммасига пул тўлашга рози бўладиган қандайдир бошқа тарафни топиб, ўша томонга Ўзбекистон ва Қозоғистонни четлаб ўтиб, бу дарё ирмоқлари ва сувларини буриб юбориш ҳамда бу ишлар учун етарли маблағ ва воситалар топиш имкониятларга эгами?
Қирғизстон вакилларининг Норин, Сирдарё, Амударё, Чу ва Талас дарёларидан суғоришга мўлжалланган дарё сувларини сотишдек шундай алахсирашдан иборат ғоялари мавжудлиги туфайли менда бошқа, анчагина самарали ғоя пайдо бўлди. Ва у Қирғизстонлик ҳамкасбларимизнинг кўриб чиқилаётган ғояларидан кўра анча адолатли ва асосли ҳамдир.
Мен қиймат ва нарх-наво масалаларини назарий жиҳатдан [12] ўрганувчи иқтисодчи сифатида, Ўзбекистон, Қозоғистон ва Туркманистон ҳудудларига Қирғизстон ва Тожикистон ҳудудларидан оқиб келаётган сувлар учун эмас, балки улар бошқа мамлакатлар ҳудудидан оқиб ўтаётганликлари учун хақ тўлаш керак, деган фикрдаман. Чунки бу сувни ўзининг сув омборларида сақлаётган тараф, уни электр энергияси ажратиб олиш мақсадларига ишлатиб бўлгач, Узбекистон, Қозоғистон, Тожикистон ва Туркманистон ҳудудларидан оқиб ўтувчи, ўзларининг километрларда ўлчанадиган аниқ бир узунлигига эга бўлган дарёларига тўкишга мажбур. Бу эса, ҳамма уларнинг камчиликларини гапирётган сақлаш (ёки фойдаланиш) учун тегишли маблағларни талаб қилаётган, километрлардир. Худди шу ҳаражатларни трансчегаравий дарёларининг юқори қисмида ҳеч қандай маслаҳат ва келишувларсиз сув омборлари ва гидроэлектр иншоотлари қураётган Қирғизстон ва Тожикистон, тўлашлари керак.
Бас шундай экан, келинглар шу ғояда тўхтайликда, тарафларнинг сув омборлари, гидроэлектр иншоатлари ва трансчегаравий дарёларни сақлаш учун сарф қилаётган ҳаражатлари ўзаро бир-бирларини ўрнини қоплаяпти, деб келишайлик. Чунки бу таклиф, мени фикримча, муаммонинг, нафақат Қирғизстон ва Тожикистон халқларининг, балки Ўзбекистон, Қозоғистон ва Туркманистон давлатлари ахолиларининг манфаатларини ҳам ҳисобга оладиган, халқаро ҳуқуқларга [13-15] тўлиқ мос тушувчи, энг мақбул ва адолатли ечими ҳисобланади. Бундай фикрнинг тўғрилигини эса БМТ Бош Ассамблеясининг 1962 йил 14 декабрдаги 1803 (XVII) – сонли Резолюциясида: «Халқлар ва миллатларнинг табиий бойлик ва ресурслари устидан ажралмас мустақиллиги уларнинг миллий ривожланиши ва тегишли давлатлар аҳолиси манфаатларини кўзлаб амалга оширилиши керак», дейилган сўзлар, тўлиқ тасдиқлаши мумкин.
Шунга ўхшаш муаммо Ўзбекистоннинг Тожикистон билан Рогун ГЭСи қурилиши масаласида бўлган муносабатларида ҳам мавжуддир. Лекин бу қурилиш, мутахассислар ва Ўзбекистон ҳукуматининг фикрича, ўзида трансчегаравий дарёларнинг қуйида жойлашган ҳудудларни сувга бостириб юбориш имкониятига эга бўлган жиддий таҳдидни ҳам қамраб олган. Рогун ГЭСи нафақат ўзига ўхшаган иншоотлар ичида денгиз сатҳига нисбатан энг юқори, балки шу билан бир қаторда, тоғли жойнинг сейсмик жиҳатдан ҳавфли, ҳудудига ҳам жойлашган. Рогун ГЭСининг лойиҳа-смета ҳужжатлари эса бундан қарайиб қирқ йил олдин ишлаб чиқилган бўлиб, ҳозирги замон талабларига жавоб бермайди. Бундан ташқари фақатгина Тожикистондагина эмас, балки Қирғизистонда ҳам қурилаётган шундай объектларнинг сифатига нисбатан жиддий эътирозлар мавжуд. Шунинг учун ҳам Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати Тожикистон Республикаси Ҳукуматига бу объект лойиҳаси ва қурилишини аососланганлигининг қўшимча экспертизадан ўтказилишини талаб қилиб, мурожаат қилди. Бироқ Интернетда чоп этилаётган фикрларга қараганда Тожикистон тарафи, кўринишдан, Ўзбекистон Ҳукуматининг бу мурожаати юзасидан талаб этилаётган экспертизани ўтказиб, Рогун ГЭСи қурилиши юзасидан Ўзбекистон раҳбариятининг асосли ташвишини уйғотиб, давлатлараро муносабатларда кескинлик туғдираётган масалани ҳал этишни истамаётгандей туюлади. Бу ташвиш Россия Федерациясининг Президенти Д.А.Медведевнинг Ўзбекистонга қилган ташрифи чоғида Россия тарафидан ҳам қўллаб-қувватланган эди. Шунинг учун ҳам мен бу масалани Тожикистон таклифидан мутлақо фарқ қиладиган шартлар асосида ечиш мумкин деб ҳисоблайман. Шу билан бир қаторда қуйидаги:
— бу объект биринчи галда узоқ муддатлардан бери электр энергиясига муҳтожлик сезиб, унинг етишмовчилигидан изтироб чекаётган тожик халқига хизмат қилиши кўзда тутилаётганлигидек ҳолатни;
— шунга ўхшаш масаланинг ечилиши Қамбаротадаги 1-ГЭС бўйича Россия билан қўшма корхона тузилгандан сўнг ҳам тўхтаб қолганлиги бўйича Қирғизистон тажрибасини;
— Тожикистоннинг Рогун ГЭСи қурилиши бўйича халқаро консорциум тузиш тўғрисидаги ташаббусини;
— Россия ишбилармон доираларининг Тожикистон тарафи таклиф этаётган консорциумда лойиҳалаш, қурилиш ишлари ва ўзининг улуши тўғрисидаги таклифларини, инобатга олиш зарур, деб ўйлайман.
Мени фикримча, шундан кейингина, Тожикистон тарафи таклиф этаётган ўша хўжалик юритувчи субъект, Рогун ГЭСи қурилиши бўйича, айтайлик МДҲ, ШОС ёки ЕврАзЭС раҳнамолигидаги – халқаро консорциум ёки қўшма корхона (СП) тузиш керак. Шу билан бир қаторда бундай халқаро консорциум ёки қўшма корхонани Тожикистоннинг Адлия вазирлиги ёки бошқа рўйхатдан ўтказувчи идорасида эмас, балки шу халқаро ташкилот ёки ҳамжамиятлар ижроий органларидан бирида рўйхатдан ўтказилишини амалга ошириш ҳаммага мақбул бўлиши мумкинлигини эътиборга олиш керак. Лекин, биринчи галда, Рогун ГЭСи лойиҳа-смета ҳужжаларининг халқаро эспертизасини амалга ошириш масаласини Тожикистон тарафи маблағлари ҳисобидан амалга ошириш даркор. Объектнинг ўзини қурилишини эса қўшма корхона таъсисчилари маблағлари, кредитлар ва бошқа сармоя ресурсларини, масалан, Россия ва Хитой ва бошқа ТНК, халқаро молия ва сармоя муассасалари маблағларини жалб этиш орқали, амалга ошириш мақсадга мувофиқдир.
Агар Тожикистоннинг улуши унинг шундай консорциум устав жамғармасига қўшган аниқ ҳиссасига ёки унинг бундай қўшма корхона рўйхатдан ўтказилган пайтдаги сотиб олган акцияларининг аниқ сонига монанд бўлса, бу адолатли бўлар эди, деган фикрдаман. Бу жараён Тожикистон улушига, Рогун ГЭСининг бу объектнинг советлар даврида консервация қилинган пайтда бўлган баланс қиймати ва уни кейинги қайта баҳолаш натижаларини киритилишини, истисно қилиши керак. Рогун ГЭСи қурилишига маблағлар йўқ бўлган шароитда, бу акцияларни сотиб олиш учун кўпчилиги камбағаллик ва қашшоқлигдан истироб чекаётган аҳолининг маблағлари жалб қилинаётган бир пайтда, таъсис этилаётган халқаро консорциум устав жамғармасида Тожикистоннинг улуши 51 фоизни ташкил этиши керак, деб (ўзиникини мақуллаб) туриб олиш, бу йирик сармоёдорларни чўчитаётган, масалага ҳато ёндашишдан бошқа ҳеч нарса эмас. Камбағаллик ва қашшоқлик йўқ бўлиб, ўз маромида (нормал) ривожланаётган мамлакатларда аҳоли ўз сармоялари сифатида акцияларга ўзининг барча пул маблағларини эмас, балки фақатгина жамғармаларинигина жойлаштиради. Шунинг учун ҳам мен Тожикистон учун бундай консорциумда «Олтин акция»га эга бўлишни ўзи етарли бўлади деган фикирдаман. Чунки кўриб чиқилаётган халқаро консорциум кўринишидаги қўшма корхона фаолият кўрсатадиган даврда бундай акция Тожикистон учун, фаолияти бу мамлакатнинг давлати ва жамияти манфаатларига даҳлдор консорциумга ўз таъсирини ўтказиш имкониятини сақлаб турадиган акциядорлар йиғилишидаги ҳал қилувчи овозни бера олишига ҳеч қандай шубҳа йўқ.
Агар Тожикистон шу таклифларга рози бўлса ва Ўзбекистон Ҳукуматининг Рогун ГЭСи лойиҳа-смета ҳужжатлари ва қурилиши асосланганлигининг халқаро экспертизасини ўтказиш даркорлиги тўғрисидаги шартларини бажарса. Ва бундай экспертизанинг натижалари ижобий бўлса ҳамда қўшма корхонанинг таъсис ҳужжатларида Ўзбекистон тарафини ҳаяжонлантираётган барча масалалар ўз аксини топса, унда мамлакатларимиз ўртасида кескинлик ва келишмовчилик бўлишига қарамасдан, Ўзбекистон ҳам бундай қўшма корхонада қатнашишдан бош тортмаса керак, деган тахминни олға суриш мумкин.
Ўйлайманки, шунга ўхшаш йўл билан Қирғизстондаги Қамбарота 1-ГЭСининг лойиҳа-смета ҳужжатлари экспертизаси, сармоя жалб қилиш ва қурилишини амалга ошириш масалаларини ҳам, ечиш мумкин. Чунки унга Россия тарафи, агар экспертиза натижалари ижобий бўлгани ҳолда, Қирғизстоннинг қўшнилари, ва биринчи галда Ўзбекистон, қарши бўлмаса, 2 млрд. долларга тенг бўлган ўз капиталини киритишга тайёр.
Кейинги мақолада бошланган суҳбатимизни давом эттириб, ўзбек халқининг ҳаёти ва келажаги ҳамда яна бир қатор муҳим масалаларни кўриб чиқамиз.
Адабиёт
1. Масов Р. О термине "узбек" ("озбак") встречается множество противоречивых суждений. К вопросу
образования Узбекской ССР (http://www.centrasia.ru/newsA.php?st=1265962380).
2. Славомир Горак. В поисках истории Таджикистана: о чем таджикские историки спорят с узбекскими
(http://www.intelros.ru/user/).
3. Дубнов А. Тема противостояния Таджикистана с Узбекистаном – больная для всех. Но Рахмон позволил
себе... (http://www.centrasia.ru/newsA.php?st=1260813600).
4. Абдуллаев Р. У России и Центральной Азии великое и светлое будущее
(http://www.centrasia.ru/newsA.php?st=1262641800).
5. Парамонов А., Строков А. Распад СССР и его последствия для Узбекистана: экономика и социальная сфера
(http://www.da.mod.uk).
6. Народное хозяйство СССР в 1990 году. М.: Финансы и статистика. 1991, с. 419.
7. Гражданская война в Таджикистане (http://dic.academic.ru/dic.nsf/ruwiki/225223).
8. Ошская резня (1990)// Википедия.
9. Афганистан// Википедия.
10. Мустафаев Б. Правовая основа великого будущего (http://www.centrasia.ru/newsA.php?st=1069623240).
11. Афганистан// Википедия.
12. Абдуллаев Р. Политойкономия. Главы I и II (http://www.politieconomia.narod.ru).
13. Конвенция по охране и использованию трансграничных водотоков и международных озер. Генеральная
Ассамблея ООН. Хельсинки, 17.03.1992 (http://zelenyshluz.narod.ru/conv_wat/trans.htm).
14. Конвенция о праве несудоходных видов использования международных водотоков. Генеральная Ассамблея
ООН № 51/229. Нью-Йорк, 1997 (http://www.un.org/russian/documen/convents/watercrs.htm).
15. Правила пользования водами международных рек. Генеральная Ассамблея ООН. Хельсинки, 1996
(http://www.cawater-info.net/bk/water_law/9_1.htm).
16. http://www.evolutio.info/index.php?option=com_content&task=view&id=43&Itemid=38.
17. Доклад Президента Республики Узбекистан Ислама Каримова на заседании Кабинета Министров,
посвященном итогам социально-экономического развития страны в 2009 году и важнейшим приоритетам
экономической программы на 2010 год// «Правда Востока», 01.02.2010.
18. Волохова В. Рейтинг стран по уровню жизни (http://rating.rbc.ru/article.shtml?2006/11/29/31275053).
19. Каримов И. Новогоднее поздравление народу Узбекистана// «Правда востока», 04.01.2010.
20. Немцов Б. (http://www.globoscope.ru/content/articles/1473/).
21. articles.gazeta.kz (http://www.centrasia.ru/newsA.php?st=1264415580).
22. Федеральный Закон РФ № 2197-5 ГД от 5 июня 2009 г.
23. Русский Newsweek (http://www.runewsweek.ru/news/country/28666/?r1=rss&r2=full).
24. http://www.foreignpolicy.com/articles/2009/08/04/the_worlds_worst_daughters.
25. Улугбек М. Турт улус тарихи (История четырех родов). Т.: Изд-во «Чулпон». 1994.
26. Березиков Е.Е. Великий Тимур. Т.: Укитувчи, 1994.
27. Библия. Printed in Finland be Lansi-Sovo Oy/St. Micel Print. Mikkeli. 1990.
28. http://www.gulnarakarimova.com – Гулнора Каримованинг Интернетдаги расмий саҳифаси.

Изох: мақола «Узбекистан: вызовы, угрозы, проблемы и решения – I», деган сарлавҳа остида биринчи марта Россиянинг «Капитал страны» номли Интернет журналида 2010 йилнинг 15 мартда чоп этилган бўлиб, сўнгра 2010 йилнинг 20 мартида «ЦентрАзия», «Финансовый кризис 2006-09-10», «WAPA.TJ – Таджикистан», «Nomad», деган сайтларда; 22 мартида: «www.ia-centr.ru», «Современник» ва «Medium Coeli», деган сайтларда эса бу мақола кўчириб босилди; бундан ташқари Google ва бошқа қидирув тизимларининг янгиликлар шоҳобчаларида ҳамда RSS ленталарида бу мақола адреси кўрсатилиб, қисқача шарҳ ва ҳабарлар берилди. Бундай сайтларнинг жами сони хозирги кунда элликдан зиёддир. Ўзбекистоннинг «12.uz» сайти эса бу мақоланинг қарийб тўлиқ матнини ўз ичига олувчи ўзининг «О чем спорить Таджикистан и Кыргызстан с Узбекистаном?», деган сарловҳа остидаги алоҳида шарҳини чоп этди.
Мақоланинг ушбу ўзбек тилидаги матнини рус тилидан муаллифнинг ўзи таржима қилган ва унга таҳририй аҳамиятга эга бўлган, қўшимчалар киритган.

Муаллиф: Абдуллаев Рустамжон, иқтисод фанлари доктори, академик.


16.04.2010



Янгиликлар

07:4106.02.2012
76 ёшли Аслимо Имомёрбекова сўнгги ўттиз йил давомида йилнинг тўрт фаслида ҳам очиқ ҳавода тунайди
10:1104.02.2012
Денверда бўлиб ўтган маҳкама давомида асли жиззахлик Жамшид Мухторов¸ Оллоҳга қасам ичиб¸ ўзининг террорчиликка алоқаси йўқлигини билдирди

Архив

Телефон: (+998 71) 2334327
Адрес: Тошкент ш., Мовароуннахр к-си, 19-уй
Эл. почта: info@12.uz
Best Solutions компаниясида яратилган