12.uz - «Иккита танқидчим бор, дейди Гули 7x7.uz нашри мухбирига. - Бири опам, иккинчиси турмуш ўртоғим. Хатоликка йўл қўйсам, иккаласи ўртага олиб, роса «савалашади». Танқидлари тўғри, асосли бўлса, хулоса чиқараман. Аксинча бўлса борми, жаҳлим чиқиб, улар билан тортишиб кетаман…» Ўхшаш томонлари Гули Асалхўжаева: - Концерт ёки тўй хашамларга борсам, «Вой, Мавлуданинг ўзгинасисиз-а! Гапириш манераларингизгача бир хил» деб кўп айтишади. Ҳатто, адаштириб қўйишган вақтлар ҳам бўлган. Лекин феъл-атворимиз умуман бошқа-бошқа. Опам бироз шаддод, мард аёл. Жигарларига ўта меҳрибон, бундай опани мен бошқа ҳеч қаерда кўрмаганман. Ишонасизми, ўзи киймаса киймайдики, бизга оберади. Ўзимга келадиган бўлсак, табиатан жуда қайсарман. Биламан, бу ёмон одат, лекин Оллоҳ томонидан берилгани учун, уни йўқотолмасам керак. Ким билади, балки қайсарлигим ютуғимдир…
Дарвоқе, Асалхўжаеваларнинг оиласида битта қоидага қатъий риоя қилинади: Мавлуда оилада тўнғич фарзанд бўлгани учун қолган бешта ука-сингиллар опага сўзсиз бўйсунадилар. Опа маслаҳати ва розилигисиз катта ишларга қўл урилмайди, таъкидлайди 7x7.uz нашри.
02.08.2009