12.uz - “Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми” жамғармаси “Шарқона ҳаттотлик намуналари ва миниатюра санъати” (VII – XXI асрлар) деб номланган янги ноёб асарни нашрдан чиқарди. Китоб буюк аллома Хўжа Бахоуддин Нақшбанднинг 690 йиллигига бағишланган. Нашр Бахоуддин Нақшбанд мажмуаси маркази билан ҳамкорликда “Ўзбекистон” нашриётида рус ва инглиз тилларидан чоп этилган, дея хабар қилади Фонд Форум матбуот хизмати.
Академиклар, санъатшунослар, тарихчилар, ислом маданияти ссоҳаси арбоблари ва тадқиқотчилари, илмий ходимлар ва педагоглар, шунингдек, таржимонлар, дизайнер ва техника мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳи бир йил мобайнида нашр устида иш олиб боришди. Лойиҳа муаллифи – Фонд Форум Васийлик Кенгаши раиси Гулнора Каримова.
Беш юзга яқин сафиҳадан иборат альбом хаттотлик, наққошлик санъати ва китоб миниатюраси каби соҳаларни батафсил таърифлар ва кўпйиллик изланишлар натижасида тайёрланган илмий мақолалар билан биргаликда илк маротаба ўқувчилар эътиборига ҳавола этмоқда. Альбом тузувчиси — сулолавий ҳаттот, Мир-араб мадрасаси ўқитувчиси Ўзбекистон мусулмонлари Бухоро вилояти бошқармаси вакили Абдулғофур Раззоқ Бухорийнинг материаллари ва шахсий тўплами асосида яратилган. Шунингдек, академик, санъатшунослик фандари доктори профессор Акбар Ҳакимов, академик, Ўзбекистон халқ рассоми, миниатюрачи Шомахмуд Мухаммаджонов, тадқиқотчи Комилжон Рахимов, Араб ҳаттотлик академияси профессори Қоҳира Аус Алансари, ишчи гуруҳ таркибидан жой эгаллашган.
Тарихчилар, санъатшунослар ва санъат-танқидчилари ўз тақризларида мазкур нашрга юқори баҳо бериб, унинг илмий аҳамияти, нашр этилишининг далзарблигини алоҳида таъкидлашган. Улар орасида филология фанлари доктори, профессор, сўфийлик соҳасидаги таниқли олим Нажмиддин Комилов, Ўзбекистон мусулмонлари бошқармаси раис ўринбосари Абдулазиз Мансур бор.
Альбом ҳаттотлик санъатининг турли йўналишлари, шарқона назм, наққош-усталар маҳорати ҳамда миниатюра санъати ва санъат буюмларидаги ҳаттотлик нақшлари, меъморчилик, тарихий обидалар соҳаларини қамраб олган тўққизта бобдан иборат. Бизгача сақланиб қолинган нафис нақшлар билан безатилган турли ҳаттотлик ёзувлари намуналари маҳаллий ҳаттотлар ва наққошларнинг юксак маҳоратидан далолат беради.
Қуръон учун махсус ишланган бадиий безаклар намуналари алоҳида эътиборга молик – нақш услублари ва ҳаттотлик ишланмаларининг хилма-хиллиги билан бир қаторда уларнинг барини ички гўзаллик ҳисси ва юксак маънавият нафаси бирлаштириб туради.
Китоб миниатюраси намуналарининг ҳам тутган ўрни ўзгача. Ислом эстетикасига содиқликнинг умумий тамойиллари билан бир қаторда рассомларнинг ишларида ўзбек халқига хос бўлган камтаринлик ва фалсафий услуб сезилиб туради.
Альбомнинг нашрдан чиқарилиши – жаҳон маданиятининг бир қисми сифатида маънавият ва ислом маданияти бадиий меросини авайлаб сақлаш, Марказий Осиёда ислом санъатининг энг яхши ютуқларини тарғиб қилиш соҳаларида мамлакатимиз тарихчилари хизматларининг навбатдаги эътирофидир.
Фонд Форум ўз фаолияти мобайнида таниқли олимларнинг миллий мерос, маданият ва санъат билан боғлиқ илмий мақолалари, тадқиқот ва монографиялар, шунингдек, санъат арбоблари ижоди ҳамда муҳим саналарга бағишланган мавзувий фото-каталоглар ва антологияларни нашр этишга алоҳида эътибор қаратади. Жамғарма томонидан сўнгги вақтларда нашрдан чиқарилган китоблар орасида пойтахтимизнинг 2200 йиллигига бағишланган “Тошкент – бир шаҳар тарихи” тўплами, Ўзбекистон халқ рассоми Акмал Нур каталоги, академик Эдвард Ртвеладзенинг рус, инглиз ва француз тилларидаги “Марказий Осиё тамаддуни, давлатлари ва маданияти” китобини тилга олиб ўтиш мумкин.
04.12.2009