Узб Рус

Ўзбекистонда ТОП АРТ-2009 натижалари маълум қилинади

12.uz - Ўзбекистонда тасвирий ва амалий санъат соҳасида эришилган ютуқларни сарҳисоб қиларканмиз,унинг ўзига хос қувончларини, фахр туйғусини,завқ-шавқини, гаштини ҳис қилмаслик мумкинми!? Агар ўтган йил бўлиб ўтган катта-кичик бадиий ва маданий воқеаларга назар солсак, уларда ўзига хос хусусиятлар жамулжам эканлигини кўрамиз. Бу энг аввало,Ўзбек санъатининг анъанавийликдан тортиб, авангард оқимлари ва услубларида ривожанаётган барча турларида ҳурфикрлилик , миллий мероснинг янгича фалсафий талқин этилишлари,қотиб қолган эски қарашлардан узоқ бўлиш, бағрикенглик тамойилларига асолсланганлиги сезилади. Шу аснода ўтган йил бўлиб ўтган “Тасвирий санъат ҳафталиги” кўлами янада кенгайди. Форум фонди билан ҳамкорликда ўтказилган бу тадбирда нафақат тасвирий санъат,балки олиймақом либослар,дизайнерлик маҳорати ҳам намойиш этилди. Ҳафталик тадбирлари нафақат пойтахтда, балки, вилоятлар ва туманларда ҳам оммалашаётганлиги диққатга сазовордир.
“Қишлоқ тараққиёти ва фаравонлиги” йилига бағишланган пойтахт тадбирларига эса вилоятларда яшаб ижод этаётган рассомларимиз жалб этилди. Хусусан, Қашқадарё вилоятининг олис Ғилон қишлоғида яшайдиган рассом Мухаммади Чоршанбиевнинг «Осмонўпар тоғлар узра. Ғилон» шахсий кўргазмаси, фарғоналик рассомлар Христофор Каннинг “Мен ҳам бир фарзандингман Ўзбекистон”, Рўзихон Жалилованинг “Қишлоғим гуллари, сизга азизлар” шахсий кўргазмалари кўпчиликка манзур бўлди.
Азамат Ҳотамовнинг шахсий кўргазмасига қўйилган ҳайкалтарошлик асарлари ўзбек халқининг оддий вакилларига, хусусан, меҳнаткаш, мушфиқ аёлларига бағишланди, уларнинг тўлақонли тимсолларида ҳайкалтарош истъедодининг янги қирралари намоён бўлди.
Тошкент шаҳрининг 2200 – йиллигига бағишланган қатор кўргазмалар напфқақапт Ўзбекистонда,балки, Парижда, ЮНЕСКОнинг Бош қароргоҳида, Сегюр Залида “Ўзбекистон ҳунармандчилиги ва амалий санъати” бадиий кўргазмаси катта муваффақиятлар билан намойиш этилди.
V Тошкент Халқаро замонавий санъат Биенналеси тасвирий санъат ихлосмандлари учун янги имкониятлар яратиб берди. Улар бу гал 40 яқин мамлакатлар ижодкорларининг асарларини Марказий Кўргазмалар Зали, Ўзбекистон Давлат Санъат музейи,Ўзбекистон Тасвирий санъат Галереясида, Ўзбекистон “Маданият ва санъат” кўргазма залида, Тошкент фотосуратлар уйида, Икуо Хираяма номидаги Халқаро маданият карвонсаройида томоша қилишди.
Ўзбекистон Республикаси Конститутциясининг 17 йиллигига бағишланган “Юртимиз жавоҳирлари” республика бадиий кўргазмаси рассомларимизнинг вилоятларга ижодий сафарбар этилиши самараси ўлароқ яратилганлигини алоҳида мамнуният таъкидлагимиз келади.Бундай ижодий сафарлар самараси анъанавий “Энг улуғ, энг азиз”, «Рассом ва табиат» XXV республика бадиий кўргазмаларида ҳам кўринди.
Тасвирий санъатдаги меросимизни яна халққа намойиш этиб бориш анъанаси давом эттирилмоқда. ХХ аср биринчи ярмида яшаб, ижод этган М.Курзин ва Усто Мўмин каби рассомлар хотирасига бағишланган кўргазма “Қатағон қурбонлари” хотира майдони музейи билан ҳамкорликда ташкил этилди.
«Халқаро алмашув кўргазмалари» туркумидан Озарбайжон халқ рассоми Саттор Бахлулзода таваллудининг 100 йиллигига бағишланган бадиий кўргазма, қозоғистонлик рассом Абдували Курганбаев шахсий кўргазмаси халқлар орасидаги маданий алоқаларни мустаҳкамлашда маънавий кўприк бўлиб хизмат қилди.
Ўзбекистон Бадиий Академияси Халқаро маданият Карвонсаройи экспедицияси томонидан 2009 йилда топилган энг сара археологик топилмалар она юрт тарихининг олис маданий саҳифаларидан ҳикоя қилади.
Халқимизнинг маданий-маънавий дурдоналарига айланган бундай ютуқларни тарғиб этишда иштирок этган барча ҳамкорларимизга самимий тилакларимизни билдирамиз.

ТОП-АРТ 2009

Ёш рассомларнинг ютуқлари
“Шанкар 2009” Халқаро болалар расмлари кўрик-танлови ғолиблари:
Рашидов Жамшид Хусан ўғли – Республика Рассомлик коллежи
Одилов Акбар Янгибой ўғли – Республика Рассомлик коллежи
Қобилжонова Садоқат Козимжон қизи – Андижон вилояти ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати
Исматуллаева Гулбаҳор – Навоий вилояти ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати
Тохирова Наргиза - Навоий вилояти ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати
Қурбонназарова Дилрабо Бахтиёр қизи - Сурхондарё вилояти ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати
Сапекеева Айнура Полат қизи - Қорақалпоғистон ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати
Кайпова Бибиназ - Қорақалпоғистон республикаси ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати
Курязова Дилфуза Улуғбек қизи - А.Хўжаев номидаги республика дизайн коллежи
Кличмурадова Юлдуз Атаевна - К.Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва Дизайн институти

Чет элларда ўтказилган энг сара бадиий кўргазмалар
Ўзбекистон ҳунармандчилиги ва амалий санъати. Тошкент шаҳрининг 2200 – йиллигига.
Париж, ЮНЕСКО Штаб-квартираси. Сегюр Зали
Ўзбек квадрати. В.Енин, А.Алиқулов, И.Шин, Д.Мурсалимов
(Рассомлар Иттифоқи Конфедерацияси, Ўзбекистон Бадиий Ижодкорлар уюшмаси) Москва, Марказий Рассомлар Уйи

Ўзбекистонда ўтказилган хорижий энг сара бадиий ва фотокўргазмалар

Халқаро алмашувлар. Саттор Бахлулзода. Озарбайжон. МКЗ
Халқаро алмашув. Абдували Қўрғанбоев.Қозоғистон.МКЗ
Оқшом. Марказий Осиё 2004-2009. Сильвия Лассер. Франция.МКЗ
V Тошкент Халқаро замонавий санъат Биенналеси.
Ўзбекистон-Марказий Осиё юраги. Маданиятлар чорраҳаси. ТФУ.
Сирли Япония. Япония-Ўзбекистон. ТФУ.
Қўналға. Жон Мэтью Шурба. АҚШ.ТФУ.
Одамлар олами. Сильвия Вацуликова. Словакия
АРТ-Карвон”бадиий кўргазмаси. Тошкентнинг 2200 йиллига. Ўзбекистон-Россия.
Маҳаллий вақт– Local Time. Штефан Коппелькам. Германия.ТФУ
Опа-сингиллар ремейки. Нгуен Ти Хиен. Вьетнам. ДСМ.
Энг сара бадиий ва фотокўргазмалар
Хуш келибсан, Наврўзим. МКЗ
Устоз ва шогирд.Тошкент шаҳрининг 2200 йиллигига. МКЗ
Илҳомланиш. Тасвирий санъат ҳафталиги. МКЗ
Мерос. П.П.Беньков таваллудининг 130-йиллигига. МКЗ
Сўзанажон, сўзана. МКЗ
Энг улуғ энг азиз. МКЗ
Юртимиз жавоҳирлари. ТФУ
Рассом ва табиат.ТФУ
Ўзбекистоннинг қадимги ва ўрта аср санъати коллекцияси. ХМКС
Хитой Ўзбекистон фоторассомлар нигохида. ТФУ

Энг сара шахсий кўргазмалар
“Аttraverso…” Р.Зиёдуллаев. ТФУ
Анвар Бахтеев. МКЗ
Осмонўпар тоғлар узра Ғилон. М. Чоршанбиев. МКЗ
Мен ҳам бир фарзандингман, Ўзбекистон. Х. Кан .“Қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги” йилига. МКЗ
Ўзликни англаш. С. Цой.МКЗ
Опа-сингиллар ремейки. Ш. Ҳасанова. ДСМ.
Ҳайкаллар. А. Ҳотамов. МКЗ
Тоғдаги уй. А. Раҳимов. МКЗ
Р. Аюпов. ТФУ
Л.Маркин. МКЗ
Сурхон соғинчлари . Э. Аралов.Термиз
Қишлоғим гуллари сизга азизим. Р.Жалилова.“Қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги” йилига . Фарғона. ТФУ
“КОМПЬЮФО. В.Бурмакин. ТФУ

Ноёб археологик топилмалар
Сопол хайкалча. Худойдот тепа 1-3 аср;
Будданинг сопол калласи. Худойдот тепа 1-3 аср;
Сополдан ишланган от ҳайкалча. Худойдот тепа 1-3 аср;
Пероз тангаларга ўхшаш кумуш танга. Хон тепа 4-5 аср;
Чойнаксимон идиш. Канка. 11-12 аср;
Мусулмон тамғаси (қўрғошин). Шўроб қурғон. 10-11 аср;
Ислом маданиятига оид тақинчоқ. Шўроб қурғон. 10-11 аср;
Сополдан ясалган чироқ. Канка. 11-12 аср;
Бухор-худот тангаси. Шўроб қўрғон. 9-40 аср;
Бронза даврга тегишли идишлар коллекцияси. Тилла булоқ. Шеробод тумани э.ав. 2000 й.

Энг сара бадиий нашрлар
П.П.Беньков. Тақвим
В.Бурмакин. Каталог
Ўзбекистон рангтасвир антологияси
Э.Ртвеладзе. «Историческое прошлое Узбекистана.
Ўзбекистонда ислом санъати.Мақолалар тўплами
Н. Холиқов.Каталог
Н. Норматов. Рўзи Чориевнинг сўнгги васияти китоби
Нафосат Ўзбекистон ёш санъатшунослари мақолалари тўплами
Республика ихт.санъат-интернат мактаби каталоги
С.Алиева. Художественная поливная керамика Узбекистана XIX – XXI вв.

Санъатшуносликка оид энг сара мақолалар
Акбар Ҳакимов Ойжамол: Ўзбекистон мазонавий санъатида янги тамойиллар 2009/1
Дилоро Отажонова. Ўрта Осиёда «камарбаста» ҳунармандчилик маросими. 2009/1
Бинафша Нодир. Хапамат ва гулбанд безаклари маънолари. 2009/1
Борис Голендер. Тошкент фотосанъати тарихидан 2009/2
Борижон Торебоев. Замонавий матолар дизайнида шарқона услуб анъаналари 2009/2
Зуҳра Раҳимова. Шарқ миниатюрасида ишқ-муҳаббат мавзуси 2009/3
Гаянэ Умерова. «Яна муҳаббат ҳақида…» 2009/3
Гулнора Ишмуратова. Қадимги Хоразм эркаклар либоси 2009/4
Озод Султон. Хивалик ёғоч ўймакори Ота Полвонов 2009/4
Рухшона Тошпўлатова. “Туркистон пресс” агентлиги. Трансформация–
“DPTCZENT – Маҳаллий вақт” мақолалари.“Моҳият” газетаси 2009/4

Энг сара ҳайкалтарошлик асарлари
Ж. Миртожиев. Ватанга қасамёд
И. Жабборов. «Навқирон ва боқий Бухоро» лойиҳаси
М. Бородина. Бўстонлиқ туманидаги “Семурғ” номидаги ўқувчилар
оромгоҳида ўйинбоп ҳайкаллар мажмуаси
А. Ҳотамов «Аёллар тимсоли» туркуми
Қ. Норхўрозов. «Яралиш» композицияси
У.Ўроқов. Мингўрик композицияси
Р. Ерметов. Форумлар саройида ишлаган “Турналар” композицияси
Т. Тожихўжаев. Кўза кўтарган қиз
Ж. Анназаров.Замондош.
Б.Мухторов. «Чимган», «Скиф кўк тоқи» диптихи

Энг сара рангтасвир асарлари
Ж.Умарбеков. Диля портрети
И.Валиходжаев. «Чорсу» диптихи
Х.Зиёхонов .”Махалла “ триптихи.
М.Фозилий. Пьета
Д.Розиқов. Вертикал
Б. Ўроқов. Хуфор қишлоғи
Ў. Саидов. Сўнгги йўл. Келинчак
А. ва А. Атабаевлар.Чорвоқ манзаралари

АРТ-ТРИО. Натюрмортлар
Т.Шоймардонов. Севишганлар

Энг сара Ўзтелерадио кўрсатувлари ва эшиттиришлари
Зарбиби Чориева. “Тасвир ва тасаввур”, “Рассом ва табиат” туркуми радио эшиттиришлари
Фазилат Рўзиева. Тасвирий санъат ҳақидаги туркум радио лавҳалари
Берди Раҳмат. “Умр дафтари туркуми”радиоэшиттиришлари
Ҳалима Аҳмедова. “Латиф суҳбатлар” радиоэшиттиришлари
Ҳасанбой Сатторов. “Ижодкор билан учрашув”, “Рассом устахонасида”, “Рангларга кўчган дунё” телекўрсатувлари
Муниса Тошматова. “Тасавир ва таасурот” телекўрсатуви
Фердо Ниёзова. “Рассомлар ҳақидаги” телекўрсатуви
Манзура Мўминова. “Бадиий кўргазмалар” радио репортажлари.
Чарос Дадажонова. Тасвирий санъат телекўрсатувлари
Дилноза Юсупова. Халқ амалий санъати ҳақидаги телелавҳалари
Лобар Аббосова. “Машъал”да “Санъат оламида” радиохабарлари


Кун мавзуси

10:2424.08.2010
Бу компания тармоғини кенгайтириш, янги инновацион технологиялар тадбиқ этиш, ҳамда мижозларнинг турли эҳтиёжларини қондиришга қодир янги тариф режаларини ва хизматларни ишга тушириш сабабли мумкин бўлди

Архив

Янгиликлар

07:4404.09.2010
Бу йил республикамиз бўйлаб 71 024 нафар йигит-қиз “Келажак овози-2010” иқтидорли ёшлар танловида иштирок этиш учун ариза топширди
06:0021.08.2010
Бугунги кунга келиб Ўзбекистондаги бошқа илмий нашрлар орасида "Экология хабарномаси - Экологический вестник" журнали оммабоплиги ва кўп нусхада чоп этилиши билан ажралиб туради
Телефон: (+998 71) 2334327
Адрес: Тошкент ш., Мовароуннахр к-си, 19-уй
Эл. почта: info@12.uz
Best Solutions, LLC компаниясида яратилган