Кун мавзуси

07:1103.02.2012
Бугунги хотира саҳифамизда, Ўзбекистон халқ артисти Мукаррама Турғунбоева номидаги “Баҳор” Давлат рақс ансамблининг таниқли раққосаси Ўзбекистонда ҳизмат кўрсатган артист Гулчеҳра Фозилжоновани ёдга оламиз...

Кидириш

Опрос

Лондонда 2012 йил бўлиб ўтадиган Олимпиада ўйинларида Ўзбекистон терма жамоасининг байроқдори ким бўлиши мумкин?



Узб Рус

“Хон атлас – 2010” Фестивали ўтказилмоқда

12.uz - Фонд Форум, Ўзбекистон Республикаси “Осиё рамзи” дизайнерлар ва модельерлар ассоциацияси ҳамда Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти ҳамкорликда “Хон атлас – 2010” Фестивалини ўтказмоқда.
Фестивал дастуридан: Хон атлас кўргазмаси; илмий-амалий семинар; либослар намойиши ўрин олган.
Фестивал “Хон атлас – миллий ғуруримиз рамзи” шиори остида ўтказилади.
Фестивалнинг асосий мақсади миллий қадриятларимиз, урф-одатларимиз ва бебаҳо тарихимизни ёшлар қалбига сингдиришдир.
Фестивалнинг вазифаси миллий матомиз ҳисобланган хон атласни хусусиятлари ва қулайликларини кенг оммага тарғиб қилишдан иборат.
Фестивал доирасида ҳунармандлар томонидан ишлаб чиқарилган турли нақш ва рангдаги хон-атлас адрас, беқасам ва бошқа миллий матолари кўргазмаси ташкил этилади.
Фестивал доирасида ўтказиладиган илмий-амалий семинарда “Ўзбекистон табиий толалар”, “Ўзбекистон ипакчилик” илмий-тадқиқот институтлари етакчи мутахассислари ҳамда “Тўқима технологияси ва дизайни”, “Либос дизайни” кафедралар профессор-ўқитувчилари маъруза билан иштирок этишлари ўрин олган.
Маърузалар тадқиқотчилар, ёш олимлар, докторантлар, аспирантлар томонидан олиб борилаётган илмий-тадқиқот ишлар ҳақида бўлиб, унда хон атласнинг пайдо бўлиши тарихи, ишлаб чиқариш технологиясидаги ютуқ ва муаммолар, бўяш ва қайта ишлов бериш жараёнларининг бориши ҳамда хон атласдан замонавий дизайндаги либослар яратиш масалалари ҳақида сўз боради.
Таъкидлаш лозимки, институтда бу соҳада катта тажриба ва ютуқларга эришилмоқда. Ҳозирда кафедралар олимлари томонидан қатор йўналишларда, хусусан йигирув, тўқима, ипак технологияси, пардозлаш йўналишларида муҳим ва самарали ишлар амалга оширилмоқда.
Илмий-амалий ишлар натижалари асосида юқори гигиеник хусусиятларга эга бўлган хон атлас матосидан кундалик кийиш учун мўлжалланган либослар тўплами яратилган бўлиб, уларни тўғридан-тўғри ишлаб чиқаришга татбиқ қилиш мумкин. Шуниси эътиборга лойиқки, намойиш этиладиган либослар институт талабалари, касб-ҳунар коллежлари ва ёш дизайнерлар томонидан яратилган.
Либослар намойишида 15 та тўплам, 60 дан ортиқ фақат хон атлас матосидан тикилган башанг ва кундалик кийимлар намойиш этилади.
Хон атлас кунида дид билан тикилган, ўзига ярашиб турган либос соҳиблари махсус ҳайъат аъзолари томонидан тақдирланади.
Институтда тўртинчи бор ўтказилаётган Хон атлас кунида “dress code”, яъни Фестивалда иштирокчилар, таклиф этилган аёллар ва қизлар хон атласдан тикилган либосда ташриф буюришади.

20.05.2010



Янгиликлар

07:4106.02.2012
76 ёшли Аслимо Имомёрбекова сўнгги ўттиз йил давомида йилнинг тўрт фаслида ҳам очиқ ҳавода тунайди
10:1104.02.2012
Денверда бўлиб ўтган маҳкама давомида асли жиззахлик Жамшид Мухторов¸ Оллоҳга қасам ичиб¸ ўзининг террорчиликка алоқаси йўқлигини билдирди

Архив

Телефон: (+998 71) 2334327
Адрес: Тошкент ш., Мовароуннахр к-си, 19-уй
Эл. почта: info@12.uz
Best Solutions компаниясида яратилган