Узб Рус

Тошкентда турк фильмлари ҳафталиги бўлиб ўтади

12.uz - Жорий йилнинг 24 – 28 май кунлари, Radisson SAS меҳмонхонасининг Grand Ball Room залида, Туркия Жумҳуриятининг Ўзбекистондаги элчихонаси Маданият ва туризм ишлари маслаҳатчилиги томонидан ташкил қилинган 7 – Тошкент турк фильмлари ҳафталиги бўлиб ўтади. Ушбу тадбирнинг очилиши 24 май куни соат 18.30 да бошланиб, унда «Ёлғизлик» номли фильм намойиш этилади.
Туркия Жумҳуриятининг Ўзбекистондаги элчихонаси матбуот хизматига кўра, ҳамма фильмлар киномухлисларнинг истак ва хоҳишларини назарга олиб синчиклаб танланган. 28 май куни намойиш этиладиган «Ўйиндан ташқари ҳолат» бадиий фильми 20 – Истамбул кинофестивалида турли йўналиш бўйича 5 та мукофотга сазовор бўлган.
Шуни айтиб ўтиш керакки, бу каби тадбирлар икки халқ маданиятини янада яхшироқ танишда муҳим роллардан бирини ўйнайди ва икки давлат ўртасидаги маданий ва тарихий алоқаларнинг ривожланишига катта ҳисса қўшади.
Ҳамма фильмлар ўзбек тилига ўгирилган. Кириш бепул. Бошланиш соати 18.30.
Фильмларнинг дастури ва қисқача мазмуни қуйидагича:
24 май - Ёлғизлик - Мелодрама, 2008 йил. Режиссёр: Чаган Ирмак. Сценарий муаллифи: Чаган Ирмак. Бош ролларда: Мелис Биркан, Йилдиз Кюльтюр, Гонжагюль Сунар, Гёзде Кансу.
Мазмуни: 30 ёшли Альпер исмли йигит ўзининг шахсий ресторанида уста ошпаз бўлиб ишлайди. Яхши яшашга ўрганиб қолган, ишида муваффақиятли, аммо ҳар кун ҳар хил аёллар билан яқин муносабатда бўлганлиги туфайли шахсий ҳаётини қура олмаган Альпер, бир куни 20 ёшли Ада исмли камтарин бир қизни севиб қолади. Ушбу фильмда, замонавий ҳаёт тарзининг инсонларни нақадар ёлғизлашиб кетишига сабаб бўлиши ва ошпазлик маҳорати шунингдек севги ва оила мавзуси тасвирлаб берилган.
25 май - Муҳаббат келдим демас – Романтик комедия, 2009 йил. Режиссёр: Мурат Шекер. Сценарий муаллифи: Мурат Шекер ва Селами Генли. Бош ролларда: Толгахан Сайишман, Бергузар Корель, Зеки Аласья, Алтан Эркекли.
Мазмуни: Ушбу фильм карвон-саройда жойлашган баққол ва касаначиларнинг ҳикоясини тасвирлаб беради. Баққоллардан бирининг ўғли Али исмли ёш йигит жуда келишган ва хотинбоз бўлади. Гёзде исмли ёрдамсевар қиз эса, карвон-саройни сотиб олган қурилиш компанияси ҳўжайинининг яккаю-ягона қизи бўлади. Гёзденинг отаси, сотиб олган бинони янги савдо марказига айлантиришга қарор қилади ва баққоллардан нарсаларини олиб кетиб, бинони бўшатишларини талаб қилади. Барча баққоллар бирлашиб, бинони сақлаб қолиш мақсадида ишбилармоннинг қизи Гёздени илинтириш режасини тузишади.
26 май - Ҳеч қачон мағлуб бўлма - Мелодрама, 2008 йил. Режиссёр: Нилюфер Сарисакал. Сценарий муаллифи: Ирфан Сарухан ва Селим Чипрут. Бош ролларда: Мехмет Аслан, Синем Кобал, Окан Каражан, Ирмак Унал.
Мазмуни: Али исмли йигит давлат лицейида ўқиб, кечалари ишлайди. Бой оиланинг қизи Ясемин эса колежда ўқийди. Тасодиф учрашиб қолган икки ёш кўп ўтмасдан бир-бирларини севиб қолишади. Лекин Али ва Ясеминнинг синфдошлари орасида доимо жанжал бўлиб туради. Бундан ташқари, Ясеминнинг ота-онаси бу севгига қарши чиқишади.
27 май - Ширин ҳаёт - Комедия, драма, 2009 йил. Режиссёр: Йилмаз Эрдоган. Сценарий муаллифи: Йилмаз Эрдоган. Бош ролларда: Йилмаз Эрдоган, Бушра Пекин, Эрсин Коркут, Синан Бургиэр. Мазмуни: Риза исмли одам Янги йилнинг дунёдаги энг муаммоли қор бобоси бўлади. Ўзи қор бобо нима эканлигини аниқ билмайди. Ҳамманинг муаммосини ўзига юк қилиб олган Риза қор бобо, охирида ишини ўрганади.
28 май - Ўйиндан ташқари ҳолат - Драма, 2000 йил. Режиссёр: Сердар Акар, Сценарий муаллифи: Ондер Чакар. Бош ролларда: Мужде Ар, Сезаи Айдин, Шахназ Чакиралп, Эркан Жан.
Мазмуни: Фильмда 1980 йилнинг бошларида, чекка маҳалла аҳолисининг бошдан кечирган севги, муҳаббат, қўшничилик муносабатлари, бошқа тарафдан эса маҳалланинг футбол жамоасини қийин шартларда профессионал ўйинчи бўлиш учун олиб борган кураши тасвирланган.


Кун мавзуси

10:2424.08.2010
Бу компания тармоғини кенгайтириш, янги инновацион технологиялар тадбиқ этиш, ҳамда мижозларнинг турли эҳтиёжларини қондиришга қодир янги тариф режаларини ва хизматларни ишга тушириш сабабли мумкин бўлди

Архив

Янгиликлар

07:4404.09.2010
Бу йил республикамиз бўйлаб 71 024 нафар йигит-қиз “Келажак овози-2010” иқтидорли ёшлар танловида иштирок этиш учун ариза топширди
06:0021.08.2010
Бугунги кунга келиб Ўзбекистондаги бошқа илмий нашрлар орасида "Экология хабарномаси - Экологический вестник" журнали оммабоплиги ва кўп нусхада чоп этилиши билан ажралиб туради
Телефон: (+998 71) 2334327
Адрес: Тошкент ш., Мовароуннахр к-си, 19-уй
Эл. почта: info@12.uz
Best Solutions, LLC компаниясида яратилган