Кун мавзуси

18:5809.02.2012
The Wall Street Journal газетасининг ёзишича, Конгресс томонидан тасдиқланган ҳарбий ёрдам кўрсатиш ҳақидаги қарор 2013 йилнинг сентябригача амал қилади

Кидириш

Опрос

Лондонда 2012 йил бўлиб ўтадиган Олимпиада ўйинларида Ўзбекистон терма жамоасининг байроқдори ким бўлиши мумкин?



Узб Рус

“Келажак овози” танлови вилоят босқичи ғолибларининг тақдирлаш маросимлари бўлиб ўтади

12.uz - Ўзбекистондаги энг оммабоп ёшлар лойиҳаларидан бири – “Келажак овози” танловининг вилоят босқичи ғолибларини тақдирлаш маросимлари 6-15 сентябрь кунлари юртимизнинг барча вилоятларида бўлиб ўтади. Тадбир доирасида танлов ғолибларини тақдирлаш маросими, улар иштирокидаги конференция ва Ёшларни иш билан таъминлашишга кўмаклашувчи марказ томонидан ташкил этиладиган Бўш иш ўринлари ярмаркалари бўлиб ўтади.
Анъанага кўра ташкил этиладиган конференцияда вилоят босқичи ғолиблари ўзларининг лойиҳаларини, рационализаторлик таклифларини, илмий ишлари ва кашфиётлари тақдимотини ўтказишади. Бундан ташқари, улар тақдим этаётган лойиҳаларини экспертлар, жамоатчилик вакиллари ва тенгдошлари олдида намойиш этишади.
Бу йил республикамиз бўйлаб 71 024 нафар йигит-қиз “Келажак овози-2010” иқтидорли ёшлар танловида иштирок этиш учун ариза топширди. Улардан 208 нафар энг иқтидорли иштирокчилар Фонд Форум ва «Камолот» ЁИҲ ҳамкорлигида ўтказиладиган мазкур танловнинг вилоят боскичи ғолибига айланишди. Жорий йилда ўз иқтидорини намоён этиш истагида бўлган ёшлар нафақат ўқув юртлари, “Келажак овози” маркази ва “Камолот” бўлимларида, балки интернет орқали www.KelajakOvozi.uz он-лайн тарзда ариза тўлдириш имконига эга бўлишди. Шу тариқа, танлов нафақат кенгқамровли, балки энг замонавий ёшлар лойиҳасига айланди.
Вилоят босқичи тақдирлаш маросимларининг ўтказилиш кунлари:
Хоразм вилояти – 6 сентябрь
Қорақалпоғистон республикаси - 4 сентябрь
Наманган вилояти – 4 сентябрь
Фарғона вилояти – 8 сентябрь
Андижон вилояти – 6 сентябрь
Жиззах вилояти – 6 сентябрь
Сирдарё вилояти – 4 сентябрь
Бухоро вилояти – 8 сентябрь
Навоий вилояти – 4 сентябрь
Самарқанд вилояти – 8 сентябрь
Қашқадарё вилояти – 6 сентябрь
Сурхондарё вилояти – 8 сентябрь
Тошкент вилояти – 15 сентябрь
Тошкент шаҳри – 13 сентябрь
ТАНЛОВ НОМИНАЦИЯЛАРИ
Танловда 15 ёшдан 25 ёшгача бўлган ёшлар қуйидаги йўналишлар бўйича иштирок этишади:
• Архитектура ва дизайн (архитектура, либос дизайни, интерьер ва ландшафт дизайни)
• Ахборот технологиялари, рационализаторлик таклифлар ва техник ишланмалар (Веб-ишланмалар, Дастурий таъминот, Техник ишланмалар, Рационализаторлик таклифлар, менеджментни яхшилаш таклифлари, администрациялаш ва ишлаб чиқариш жараёнини тизимлаш)
• Миллий ва амалий санъат (Тасвирий санъат, амалий санъат, фольклор, рақс)
• Адабий ижод ва публицистика (Поэзия, проза, публицистика)

ТАНЛОВ БОCҚИЧЛАРИ:
“Келажак овози” танлови йил давомида уч босқичда ўтказилади:
Биринчи босқич: аризалар қабули
Бир неча ой мобайнида бутун республикамиз бўйлаб аризалар қабул қилинди. Танловда қатнашиш истагида бўлган иштирокчилар сони йилдан-йилга ортиб бормоқда. Агар 2005 йили биринчи бор ўтказилган танловнинг саралаш босқичида 3 мингга яқин ёш иқтидор эгалари қатнашишган бўлса, 2006 йилда эса бу кўрсатгич 10 мингга, 2007 йил – 30 мингга, 2008 йилга келиб 54 мингдан зиёдга етди. 2009 йил 63 мингдан зиёд йигит-қизлар лойиҳада ўз билимларини синаб кўришга эришишди. 2010 йилда ариза топширганлар сони 71 024 нафарга етди.
Иккинчи босқич: Туман, шаҳар ва вилоят саралаш босқичи
Танловнинг туман босқичлари 31 майдан 15 июнга қадар республика буйлаб ўтказилди. Таниқли фан, маданият ва санъат соҳаси вакилларидан иборат ҳакамлар ҳайъати азолари истеъдодли ва фаол ёшларни кашф этиш жараёнида бевосита иштирок этишди. Натижада, ҳар бир вилоятдан барча номинациялар бўйича ўрта ҳисобда 15 тадан ғолиблар аниқланди. Эътиборлиси, саралаш босқичларининг нафақат вилоят, балки туман даражасида ўтказилиши танловдаги рақобат янада ошаётганлиги ва унда иштирок этиш истагидаги ёшларнинг сони ортаётганлигидан далолатдир.
Учинчи босқич: Тошкентда бўлиб ўтадиган Республика финал босқичи
Вилоят саралаш босқичида ўзини намоён эта олган иштирокчилар декабр ойида Тошкентда бўлиб ўтадиган Республика финал босқичига йўлланмани қўлга киритадилар. Ўн кун давомида якуний босқич иштирокчилари танловнинг Жамоатчилик кенгаши ва ҳакамлар ҳайъати аъзолари олдида ўзларининг лойиҳалари тақдимотини ўтказишади. Шунингдек, бу вақт мобайнида улар учун ташкил қилинган маданий дастурлар, мастер-класслар ҳамда маданият ва санъат вакиллари билан ўтказиладиган учрашувларда қатнашиб ўзларнинг дунёқарашларини кенгайтиришади.
“Келажак овози” жамоатчилик кенгаши
Жамоатчилик кенгаши таркибига таниқли жамоат, маданият ва санъат вакиллари, олимлар, профессорлар, олий ўқув юрти ректорлари, экспертлар, турли йўналишлар бўйича мутахассис ва амалиётчилар, жамоат ва бошқа ташкилотлар раҳбарлари киритилган. Улар қаторида Ўзбекистон ҳалқ артистлари Муножат Йулчиева, Зулайхо Бойхонова, Абдухошим Исмоилов, Махмуд Намозов, академик Акбар Рахимов, академик Мақсуд Мамадалиев, Ўзбекистон ҳалқ рассоми Акмал Нур, “Осиё рамзи” Ўзбекистон модельерлар уюшмаси раҳбари Холида Камилова ва бошқаларни санашимиз мумкин. Жамаотчилик кенгаши раиси - «Келажак овози» танлови лойиҳа муаллифи профессор Гулнора Каримова.
Жамаотчилик кенгаши вакиллари “Келажак овози” танлови ғолибларини саралаш ва уларни аниқлаш жараёнида бевосита иштирок этади. Улар танловнинг бошланғич босқичиданоқ ёш иқтидорларни кашф этиш учун вилоятларга ташриф буюришади ва республика финал босқичига йўл оладиган номзодларни кўриб чиқишади, финал босқичида эса улар томонидан якуний хулоса қабул қилинади. Тантанали тақдирлаш маросимида танлов ғолибларига диплом ва совғаларни Жамоатчилик кенгаши вакиллари ва бошқа таниқли шахслар тоширишади.
Ғолиблар
Вилоят саралаш босқичи ғолиблари сертификатлар, эсдалик совғалари ва республика босқичига йўлланмани қўлга киритадилар. Республика босқичи ғолиблари эса диплом ва совғалар, шунингдек, олий ўқув юртида таълим олишлари учун шартнома пули қопланадиган миқдорда таълим гранти (абитуриентлар учун) ёки махсус “Келажак овози” стипендиясини (талабалар учун) қўлга киритишади.
“Келажак овози” танлови ғолибларининг келгуси фаолиятлари Фонд Форум, танловнинг Жамаотчилак кенаши ва ҳамкор ташкилотлар томонидан қўллаб-қувватланади. Дастур доирасида “Келажак овози” танлови ғолибларининг энг қизиқарли лойиҳалар амалиётда қўлланилади, уларни ҳаётга тадбиқ этиш учун грантлар ажратилади. Ғолибларни ҳалқаро фестивал ва дастурларда иштирок этишларида кўмаклашилади, патент олишда, кўргазмалар ва бошқа бадиий тадбирлар ташкиллаштиришда яқиндан ёрдам берилади. Бугунга келиб, “Келажак овози” танловининг ўтган йиллардаги 27 нафар ғолиблари ўзларининг кашфиётлари ва ишланмалари учун патент олишга эришишди, ўнлаб ғолиблари эса “Келажак овози” Ёшларни иш билан таъминлашга кўмаклашиш маркази ёрдамида юқори малакали ташкилотларга иш таклиф этилди, бир қанча ёшлар чет элда таълим олиш учун Хитой, Германия, Кореа, Малайзия, Буюк Британия каби давлатларга йўналтирилди.
Ёшларни иш билан таъминлашга кўмаклашувчи марказ
Фонд Форум кўмагида “Келажак овози” Ёшлар ташаббуслари маркази қошида ташкил этилган мазкур марказнинг асосий мақсади – ёшларга ишга жойлашиш, касб танлаш, касбга тайёрлаш масалаларида кенг кўламли ёрдам кўрсатиш, вақтинчалик ва асосий иш билан таъминлаш ва ижтимоий фаолият тизимларини ривожлантириш, ёзги иш ва таътилни ташкил қилиш, ёшларнинг касб танлашда бирламчи хулосаларга келишларида психологик ва консультатив ёрдам кўрсатиш, ёшларнинг ўзларини намоён қилишларига шарт-шароит яратиш, шунингдек, давлат ижтимоий дастурларини амалга оширишда ҳамкорлик қилиш.
Бугунги кунда марказ ўз фаолиятини бутун республика миқёсда олиб бормоқда. Ҳозирги кунга келиб, марказ томонидан иш қидирувчилар ва иш берувчи ташкилотлар ҳақида тўлиқ маълумотлар базаси яратилган. Жами иш қидирувчи ёшлар томонидан тушган сўровномалар сони – 1500 дан зиёд, шулардан 450 нафардан зиёд ёш мутахассисларни ишга жойлашишга кўмаклашган. Марказ бўш иш ўринлари ҳақидаги маълумотни “Келажак овози” газетаси илова шаклида мунтазам чоп этиб келади.

04.09.2010



Янгиликлар

08:1508.02.2012
Ўзбекистон ҳукумати қарори билан жорий этилаётган янги тартиб-қоидаларга кўра, эндиликда тармоқли маркетинг билан шуғулланувчи ташкилот ва шахслар фаолияти қаттиқ назорат остига олинади
07:4106.02.2012
76 ёшли Аслимо Имомёрбекова сўнгги ўттиз йил давомида йилнинг тўрт фаслида ҳам очиқ ҳавода тунайди

Архив

Телефон: (+998 71) 2334327
Адрес: Тошкент ш., Мовароуннахр к-си, 19-уй
Эл. почта: info@12.uz
Best Solutions компаниясида яратилган