Кун мавзуси

18:5809.02.2012
The Wall Street Journal газетасининг ёзишича, Конгресс томонидан тасдиқланган ҳарбий ёрдам кўрсатиш ҳақидаги қарор 2013 йилнинг сентябригача амал қилади

Кидириш

Опрос

Лондонда 2012 йил бўлиб ўтадиган Олимпиада ўйинларида Ўзбекистон терма жамоасининг байроқдори ким бўлиши мумкин?



Узб Рус

Ўзбек-корейс Natural cement Group қўшма корхонаси 1,7 млн. тонна қувватга эга цемент заводини барпо қилади

12.uz - «2008-2012 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикаси цемент саноатини ривожлантириш концепциясига мувофиқ Natural cement Corp. Ltd корейс компанияси ўзбекистонлик инвесторлар билан биргаликда Natural cement Group қўшма корхонасини ташкил қилишди. Ушбу қўшма корхона 2008-2010 йилларда 1,7 млн. тонна қувватга эга цемент заводини барпо қилишни режалаштирмоқда. Қўшма корхона қатнашчилари бўлмиш кореяликларнинг улуши 75 фоиз, ўзбек томонида эса 25 фоизни ташкил этади. Лойиҳани молиялаштириш корейс томонининг бевосита инвестициялари ҳисобига амалга оширилади», - хабар берди «Ўзқурилишматериаллари» АК таҳлил ва ривожланиш бошқармаси бошлиғи Акбар Муҳитдинов.
Унинг айтишича, 2008-2012 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикаси цемент саноатини ривожлантириш концепциясига кўра йилига 9,5 млн. тонна цемент ишлаб чиқаришга қодир 6 та заводнинг босқичма-босқич қурилиши кўзда тутилган. Ушбу лойиҳани амалга ошириш учун $1,415 млрд. инвестиция талаб этилади. Цемент заводларининг қурилиши тўғридан-тўғри киритиладиган хорижий инвестициялар ҳисобига амалга оширилади.
«Ўзқурилишматериаллари» АК маълумотига кўра, 2007 йили цемент саноати маҳсулоти 6 миллионлик маррадан ошди. Ўзбекистонда биргина уй-жой қурилишининг цементга бўлган эҳтиёжи 4 млн. тоннани ташкил этади.


24.07.2008



Янгиликлар

08:1508.02.2012
Ўзбекистон ҳукумати қарори билан жорий этилаётган янги тартиб-қоидаларга кўра, эндиликда тармоқли маркетинг билан шуғулланувчи ташкилот ва шахслар фаолияти қаттиқ назорат остига олинади
07:4106.02.2012
76 ёшли Аслимо Имомёрбекова сўнгги ўттиз йил давомида йилнинг тўрт фаслида ҳам очиқ ҳавода тунайди

Архив

Телефон: (+998 71) 2334327
Адрес: Тошкент ш., Мовароуннахр к-си, 19-уй
Эл. почта: info@12.uz
Best Solutions компаниясида яратилган