Кун мавзуси

07:1103.02.2012
Бугунги хотира саҳифамизда, Ўзбекистон халқ артисти Мукаррама Турғунбоева номидаги “Баҳор” Давлат рақс ансамблининг таниқли раққосаси Ўзбекистонда ҳизмат кўрсатган артист Гулчеҳра Фозилжоновани ёдга оламиз...

Кидириш

Опрос

Лондонда 2012 йил бўлиб ўтадиган Олимпиада ўйинларида Ўзбекистон терма жамоасининг байроқдори ким бўлиши мумкин?



Узб Рус

“Тошгузар -- Бойсун -- Қумқўрғон” темир йўл линиясида бешта замонавий темир йўл кўприги барпо этилди

12.uz - Бундан бир йил муқаддам мамлакатимиз темирйўлчилари япониялик кўприксозлар билан ҳамкорликда “Тошгузар - Бойсун - Қумқўрғон” темир йўл линиясида бешта замонавий темир йўл кўприги қуриш ишларини бошлаб юборган эдилар. Қисқа фурсат ичида замон нафаси уфуриб турган, муҳташам кўприкларнинг дастлабкилари фойдаланишга топширилди. Куни кеча эса мазкур иншоотларнинг энг кенжаси - бешинчи кўприк ҳам юксак шижоат ва бунёдкорлик намунаси сифатида мамлакатимиз темирйўлчилари ҳамда япониялик мутахассислар томонидан қуриб битказилди.
Маълумки, 2004 йил 4 октябрда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 458-сонли қарорига мувофиқ, Япония ҳамкорлик банки ва ҳукуматимиз ўртасида кредитлаш шартномаси имзоланган эди. Мазкур лойиҳага кўра, япониялик мутахассислар билан ҳамкорликда кўприклар қурилишини лойиҳалаш, зарур асбоб-ускуналар, жумладан, рельслар сотиб олиш, СЦБ ва алоқа тизимларини ўрнатиш ҳамда темир йўл юқори қисм қурилиш материаллари, техник хизмат кўрсатиш машиналари ва механизмларини келтириш ишлари бажарилиши кўзда тутилганди.
Япониянинг “Japan transportation consultants, INC” (JTC) компанияси, “Ўзагирсаноатлойиҳа”, “Боштранслойиҳа” ҳамда “Тоштемирйўллойиҳа” ОАЖлари томонидан улкан иншоотларнинг лойиҳаси тайёрлангач, Республика Вазирлар Маҳкамаси томонидан кўприклар қурилиши бўйича тендер эълон қилинди. Мазкур тендер ғолиби Япониянинг “Шимидзу-Ниппон Стилл Инжиниринг-Йокогова” қўшма корхонаси томонидан шартномага кўра, шу кунгача 40 млн. АҚШ доллардан зиёдроқ маблағни ташкил этадиган бешта кўприк қурилди.
Мазкур таянч қисми металдан иборат бешта кўприкнинг умумий узунлиги 1185 метрни, максимал баландлиги эса 43 метрни ташкил этиб, денгиз сатҳидан 1243-1518 метр юқорида жойлашган. Кўприклардан 4 таси “Чашмаи Ҳафизон” ва “Оқработ” бекатлари, биттаси эса “Оқработ” - “Оқназар” бекатлари орасида жойлашган. Бугунги кунгача бу муҳташам иншоотларнинг тўрттаси фойдаланишга топширилган бўлиб, улардан фақат баландлиги 43 метрни ташкил этадиган энг улкан кўприк қолган эди, холос. Бу улкан кўприк ўзининг баландлиги ва муҳташамлиги билан Марказий Осиёда қад ростлаган темир йўл кўприклари орасида ягонадир.

28.07.2009



Янгиликлар

07:4106.02.2012
76 ёшли Аслимо Имомёрбекова сўнгги ўттиз йил давомида йилнинг тўрт фаслида ҳам очиқ ҳавода тунайди
10:1104.02.2012
Денверда бўлиб ўтган маҳкама давомида асли жиззахлик Жамшид Мухторов¸ Оллоҳга қасам ичиб¸ ўзининг террорчиликка алоқаси йўқлигини билдирди

Архив

Телефон: (+998 71) 2334327
Адрес: Тошкент ш., Мовароуннахр к-си, 19-уй
Эл. почта: info@12.uz
Best Solutions компаниясида яратилган