12.uz - ХК COSCOM МЧЖ (Ўзбекистон Республикасида ўз хизматларини UСell савдо белгиси остида кўрсатади), мамлакатнинг иккинчи уяли алоқа оператори, ўзининг Prepaid тизими абонентлари учун “Carucell” акциясини тақдим етади. Абонентлар ўз телефон балансини тўлдириб бориши кифоя ва юзлаб совринлар, шу жумладан супер-ютуқ - Chervrolet Captiva автомашинасини ютиб олиш имкониятига эга бўлади.
Ғолиблар учун умумий ҳисобда 5 Chevrolet Captiva автомашинаси, 50 LCD телевизорлари, 25 кир ювиш машиналари, 100 микротўлқинли печ ва 250 DVD плейерлар хамда кўплаб бошқа совғалар мавжуд. 2400дан ортиқ совринлар ўз эгаларини кутмоқда. “Carucell” акцияси жорий йилнинг 16 августдан 2011 йилнинг 31 январигача давом этади.
Акция қоидалари оддий. Хар бир баланс тўлдирилганда ҳар бир 5 минг сўм учун бир балл берилади. Яъни, масалан 15 минг сўмга баланс тўлдирилганда абонент 3 баллга эга бўлади. Қанча кўп уяли алоқа хизматига тўласангиз - шунча кўп баллар тўпланиб, совринлар ютиб олишга имконият ҳам шунча катта бўлади. Асосийси – ҳар бир баланс тўлдириш миқдори 5 минг сўмдан кам бўлмаслиги лозим.
Акция беш босқичдан иборат бўлиб, ҳар бир босқич якунланганидан сўнг супер-ютуғ сифатида Chevrolet Captiva автомашинаси мазкур босқич давомида энг кўп баллар тўплаган абонентга топширилади. Бошқа абонентлар тўплаган баллар миқдори асосида LCD телевизорлари, кир ювиш машиналари, микротўлқинли печ, DVD плейерлар ва бошқа қимматбаҳо совринларни қўлга киритадилар.
Бундан ташқари, акцияда иштирок этган, бироқ соврин эгасига айланмаган ва акция якунларига кўра 3 ва ундан ортиқ балл тўплаган ҳар бир иштирокчига жорий календар ойи давомида фойдаланиш учун тармоқ ичида бепул 30 дақиқа ва Ўзбекистон бўйича 30 SMS тақдим этилади.
Ҳар бир босқич ниҳоясига етгач, соврин ютган абонентлар ўз ютуғлари хақида хабар қилинадилар. Совринлар тоширилганда унга тегишли барча солиқлар ХК COSCOM МЧЖ (UCell савдо белгиси) томонидан тўланади.
Батафсил ахборотни
www.ucell.uz саҳифасида ва компания офисларида олиш мумкин.
UCell хақида
ХК COSCOM МЧЖ 1996 йил ташкил топган. 2008 йил июнь ойидан бошлаб Ўзбекистон Республикасида UCell савдо белгиси остида уяли алоқа ҳизматини кўрсатади. 2009 йил охирига келиб компаниянинг абонентлари сони 5 миллиондан ортди (Ўзбекистон Республикаси абонентлар сонини рўйҳатга олиш тартиб-коидасига асосан).
UCell Европада етакчи телекоммуникация оператори TeliaSonera таркибига киради. TeliaSonera Скандинавия, Болтиқбўйи давлатлари, Испания ва Евроосиёдаги ривожланаётган давлатларда, шу жумладан Россия ва Туркияда фаолият олиб боради. Бугунги кунда TeliaSonera умумий ахолиси 460 миллиондан иборат 20-та давлатда иш юритади. 2009 йил натижаларига кўра, TeliaSoneraга тегишли акциялари бўлган компаниялар 147,6 миллион аҳолига хизмат қилиб келмоқда. 2010 йил феврал ойи натижаларига кўра, TeliaSoneraнинг бозор қиймати 30 миллиард АҚШ долларига тенг.
TeliaSonera Евросиёнинг тараққий етаётган бозорларида Қозоғистон (Kcell), Озарбайжон (Azercell), Грузия (Geocell), Молдова (Moldcell), Тожикистон (Tcell), Ўзбекистон (UCell), Непал (Ncell) ва Камбоджада (Star-Cell) етакчи уяли алоқа операторларининг асосий акциядорлик капиталига эга. Бундан ташқари TeliaSonera Россиядаги МегаФон ҳамда Туркиядаги Turkcell компанияларининг миноритар акцияларига эга.
23.08.2010