Кун мавзуси

18:5809.02.2012
The Wall Street Journal газетасининг ёзишича, Конгресс томонидан тасдиқланган ҳарбий ёрдам кўрсатиш ҳақидаги қарор 2013 йилнинг сентябригача амал қилади

Кидириш

Опрос

Лондонда 2012 йил бўлиб ўтадиган Олимпиада ўйинларида Ўзбекистон терма жамоасининг байроқдори ким бўлиши мумкин?



Узб Рус

UCell - 6 миллион абонентлар танлови

12.uz - ХК COSCOM МЧЖ (Ўзбекистон Республикасида ўз хизматларини UСell савдо белгиси остида кўрсатади), мамлакатнинг иккинчи уяли алоқа оператори, 6 млн. абонентга эга бўлди (абонентларни ҳисобга олиш Ўзбекистон Республикаси қонун-қоидаларига асосан).
UCell абонентлари сони тез суръатлар билан ўсиб бормоқда. Бу компания тармоғини кенгайтириш, янги инновацион технологиялар тадбиқ этиш, ҳамда мижозларнинг турли эҳтиёжларини қондиришга қодир янги тариф режаларини ва хизматларни ишга тушириш сабабли мумкин бўлди.
“6 миллион – бу компаниямиз учун катта муваффақият. Биз Uсellни танлаган барча абонентларга билдирган ишончлари учун чуқур миннатдорчилик изҳор этамиз», - деди жаноб Огуз Мемигювен, ХК COSCOM МЧЖнинг бош директори. “Биз абонентларимиз сони ортиб бораётганлигидан жуда мамнунмиз. UCell абонентларини янги қизиқарли таклифлар билан хурсанд қилишни давом этади”.
Маълумки, UCell энг замонавий уяли алоқа технологияларини, жумладан учинчи авлод (3G) ҳамда яқинда ишга туширилган тўртинчи авлод (4G) тармоғини тадбиқ этиш бўйича етакчилардан биридир. Бугуннинг ўзидаёқ UCell абонантлари мулоқот ва кўнгил очиш учун барча хизмат турлари, жумладан видео-қўнғироқ, интернетга уланиш ва уяли алоқа телефони орқали катта ҳажмдаги маълумотлар узатиш каби имкониятлардан фойдалана оладилар. Инновацион ва қулай хизматларни таклиф этиш, айни пайтда алоқа ва абонентларга хизмат кўрсатишнинг юқори сифати компания фаолиятининг асосий тамойилларидир. UCell ҳар бир абонентга доимо алоқада бўлиш ва ҳаётини бой ва қизиқарли қилишга ёрдам беради.
UCell хақида
ХК COSCOM МЧЖ 1996 йил ташкил топган. 2008 йил июнь ойидан бошлаб Ўзбекистон Республикасида UCell савдо белгиси остида уяли алоқа ҳизматини кўрсатади. 2009 йил охирига келиб компаниянинг абонентлари сони 5 миллиондан ортди (Ўзбекистон Республикаси абонентлар сонини рўйхатга олиш тартиб-коидасига асосан).
UCell Европада етакчи телекоммуникация оператори TeliaSonera таркибига киради. TeliaSonera Скандинавия, Болтиқбўйи давлатлари, Испания ва Евроосиёдаги ривожланаётган давлатларда, шу жумладан Россия ва Туркияда фаолият олиб боради. Бугунги кунда TeliaSonera умумий ахолиси 460 миллиондан иборат 20-та давлатда иш юритади. 2009 йил натижаларига кўра, TeliaSoneraга тегишли акциялари бўлган компаниялар 147,6 миллион аҳолига хизмат қилиб келмоқда. 2010 йил феврал ойи натижаларига кўра, TeliaSoneraнинг бозор қиймати 30 миллиард АҚШ долларига тенг.
TeliaSonera Евросиёнинг тараққий етаётган бозорларида Қозоғистон (Kcell), Озарбайжон (Azercell), Грузия (Geocell), Молдова (Moldcell), Тожикистон (Tcell), Ўзбекистон (UCell), Непал (Ncell) ва Камбоджада (Star-Cell) етакчи уяли алоқа операторларининг асосий акциқдорлик капиталига эга. Бундан ташқари TeliaSonera Россиядаги МегаФон ҳамда Туркиядаги Turkcell компанияларининг миноритар акцияларига эга.

24.08.2010



Янгиликлар

08:1508.02.2012
Ўзбекистон ҳукумати қарори билан жорий этилаётган янги тартиб-қоидаларга кўра, эндиликда тармоқли маркетинг билан шуғулланувчи ташкилот ва шахслар фаолияти қаттиқ назорат остига олинади
07:4106.02.2012
76 ёшли Аслимо Имомёрбекова сўнгги ўттиз йил давомида йилнинг тўрт фаслида ҳам очиқ ҳавода тунайди

Архив

Телефон: (+998 71) 2334327
Адрес: Тошкент ш., Мовароуннахр к-си, 19-уй
Эл. почта: info@12.uz
Best Solutions компаниясида яратилган