Кун мавзуси

07:1103.02.2012
Бугунги хотира саҳифамизда, Ўзбекистон халқ артисти Мукаррама Турғунбоева номидаги “Баҳор” Давлат рақс ансамблининг таниқли раққосаси Ўзбекистонда ҳизмат кўрсатган артист Гулчеҳра Фозилжоновани ёдга оламиз...

Кидириш

Опрос

Лондонда 2012 йил бўлиб ўтадиган Олимпиада ўйинларида Ўзбекистон терма жамоасининг байроқдори ким бўлиши мумкин?



Узб Рус

«Биз соғлом турмуш тарзи учун - биз билан бирга бўл!» ёшлар ижтимоий акцияси

12.uz - Ижтимоий ташаббусларни қўллаб-қувватлаш фонди томонидан бир қатор ҳамкор ташкилотлар билан ўтказилаётган «Соғлом ёшлар» лойиҳасининг «Биз соғлом турмуш тарзи учун, биз билан бирга бўл» ёшлар ижтимоий акциялари иштирокчилари - мавжуд муаммолар бўйича ўз хабардорликларини ошириш баробарида , бошқалар қатори жинсий йўл билан юқувчи инфекциялар, ОИВ/ОИТС ва Сил касаликлариги қарши курашиш ва уларни профилактикасини олиб бориш имкониятига эга бўлдилар.
14-15 август кунлари Наманган шаҳридаги Бобур номли истироохат боғида Ижтимоий ташаббусларни қўллаб-қувватлаш фондининг «Соғлом ёшлар» лойиҳаси доирасида «Биз соғлом турмуш тарзи учун, биз билан бирга бўл» ижтимоий акцияси ўтказилди. Ушбу ёшлар ижтимоий акциясида 3500 дан зиёд ёшлар иштирок этдилар, ҳамда Наманган шахрининг 25 мингдан зиёд ахолиси «Соғлом ёшлар» лойиҳаси тўғрисида маълумотларга эга бўлдилар.
Бундай ноананавий акциялар бугунги кунда жинсий йўл билан юқувчи инфекциялар, ОИВ/ОИТС ва Сил касаликларига қарши курашиш ва уларни профилактикасини олиб бориш нечоғли актуал мавзу бўлган ҳамда ёшларнинг соғлиғига хавф туғдираётган бир вақтда, Ижтимоий ташаббусларни қўллаб-қувватлаш фонди томонидан бир қатор ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда уч йилдан бери ўтказиб келинмоқда.
Жинсий йўл билан юқувчи инфекцилар, ОИВ/ОИТС ва Сил касаликларига қарши курашиш ҳамда уларни профилактикаси бўйича таълим методикалари ва дастурларини жорий этиш, 15-25 ёшдаги ёшларни “Соғлом ёшлар” харакатига жалб этиш, улар иштирокида тренинг ва семинарлар ташкил этиш, маслахатлар бериш, ёшлар ижтимоий акцияларни ташкил этиш мақсадида Наманган шахрида ўтказилган ёшлар ижтимоий акцияси, Ижтимоий ташаббусларни қўллаб-қувватлаш фондининг «Соғлом ёшлар» лойиҳаси доирасида вилоятда ўтказиладиган ёшлар ижтимоий акциялариниг бошланиши бўлиб, худди шундай акциялар вилоятнинг барча туманларида ўтказилиши режлаштирилган.
«Соғлом ёшлар» лойиҳасини Наманган вилоятида амалга ошириш Ижтимоий ташаббусларни қўллаб-қувватлаш фонди билан биргаликда Наманган вилоят ҳокимлиги, вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси, Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси, Наманган вилоят “Келажак нури” нодавлат нотижорат ташкилоти, “Келажак овози” ёшлар ташаббуслари маркази вилоят вакиллиги, “Камолот” ёшлар ижтимоий харакати вилоят кенгаши, Ўзбекистон Репродуктив саломатлик ассаоциацияси, Республика Саломатлик институти Наманган филиали ва бошқа бир қатор ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ташкил этилмоқда.
«Соғлом ёшлар» лойиҳасини Наманган вилоятида амалга ошириш, «Биз соғлом турмуш тарзи учун, биз билан бирга бўл» ёшлар ижтимоий акциясини Наманган вилоятида ташкил этиш ва ўтказиш юзасидан Наманган вилоят ҳокимлигинг махсус тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб, ташкилий қўмита йиғилиши ўтказилди.
Ушбу мақсадда 12-13 август кунлари Наманган вилоят “Келажак нури” нодавлат нотижорат ташкилоти томонидан вилоятимизнинг барча туманларидан таклиф этилган 25 нафар ёшлар иштирокида репродуктив саломатлик, жинсий йўл билан юқувчи инфекциялар, ОИВ/ОИТС, Сил касаллиги, оғиз бўшлиғи касалликлари қарши курашиш ва уларни профилактикасини олиб бориш мавзулари бўйича тренинг ўтказилди.
Бобур номли истирохат боғида ўтказилган ёшлар ижтимоий акцияси доирасида интерактив конкурслар, викториналар орқали ёшларнинг жинсий йўл билан юқувчи инфекциялар, ОИВ/ОИТС ва Сил касаликлариги қарши курашиш ва уларни профилактикаси бўйича хабардорлик даражаси оширилди. Акцияда ёш спортчиларнинг кўргазмали чиқишлари ва ёш санъаткорлар ўз концерт дастурлари билан иштирок этдилар.
«Биз соғлом турмуш тарзи учун, биз билан бирга бўл» ёшлар ижтимоий акциясининг фаол иштирокчиларига жинсий йўл билан юқувчи инфекциялар, ОИВ/ОИТС ва Сил касаликларига қарши курашиш ҳамда уларни профилактикаси бўйича ахборот материаллари, Ижтимоий ташаббусларни қўллаб-қувватлаш фонди, «NESTLE PURE LIFE», “СОСА СОLA ICHIMLIGI” ва «U-cell» савдо маркалари, Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси, Наманган вилоят “Келажак нури” нодавлат нотижорат ташкилоти, “Келажак овози” ёшлар ташаббуслари маркази вилоят вакиллиги ва бошқа бир қатор хамкор ташкилотлар томонидан тақдим этилган совғалар билан тақдирландилар.

17.08.2009



Янгиликлар

07:4106.02.2012
76 ёшли Аслимо Имомёрбекова сўнгги ўттиз йил давомида йилнинг тўрт фаслида ҳам очиқ ҳавода тунайди
10:1104.02.2012
Денверда бўлиб ўтган маҳкама давомида асли жиззахлик Жамшид Мухторов¸ Оллоҳга қасам ичиб¸ ўзининг террорчиликка алоқаси йўқлигини билдирди

Архив

Телефон: (+998 71) 2334327
Адрес: Тошкент ш., Мовароуннахр к-си, 19-уй
Эл. почта: info@12.uz
Best Solutions компаниясида яратилган