Кун мавзуси

18:5809.02.2012
The Wall Street Journal газетасининг ёзишича, Конгресс томонидан тасдиқланган ҳарбий ёрдам кўрсатиш ҳақидаги қарор 2013 йилнинг сентябригача амал қилади

Кидириш

Опрос

Лондонда 2012 йил бўлиб ўтадиган Олимпиада ўйинларида Ўзбекистон терма жамоасининг байроқдори ким бўлиши мумкин?



Узб Рус

Қувайт Ўзбекистон таълим соҳаси ривожи учун беғараз ёрдам кўрсатди

12.uz - «Ўзбекистон томони Қувайт Давлатининг Тошкент Ислом университетининг янги биносини қурилиши учун беш миллион АҚШ доллари миқдоридаги ва Ўзбекистондаги 50та мактабни компьютер билан жиҳозлаш учун берадиган беғараз ёрдамини мамнуният билан қабул қилди», - дейилади Ўзбекистон Республикаси ва Қувайт Давлатининг қўшма баёнотида.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Жаноби Олийларининг таклифига биноан Қувайт Давлати Амири шайх Сабоҳ ал-Аҳмад ал-Жобир ас-Сабоҳ Ҳазрати Олийлари 2008 йил 21-24 июль кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлиб турибди.
Икки давлат раҳбарларининг дўстона, ўзаро ҳамкорлик ва англашув руҳида бўлиб ўтган расмий музокараларда давлатлараро алоқалар юзасидан фикр алмашилди. Уларнинг ҳозирги ҳолатидан қониқиш ҳосил қилиниб, икки дўст мамлакат ва халқлар манфаатига хизмат қилувчи муносабатларни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш йўллари муҳокама қилинди.
Томонлар савдо-иқтисодий ва маданий соҳаларда ҳамкорликни ривожлантириш учун қулай имкониятлар мавжудлигини қайд этдилар. Мазкур соҳалар бўйича ҳамкорликни ҳозирги сиёсий алоқалар даражасига кўтаришга, шу жумладан, Қувайтнинг Ўзбекистондаги инвестицияларини ҳамда икки давлат ўртасида ўзаро савдо-сотиқнинг барча шаклларини қўллаб-қувватлашга келишиб олдилар. Шунингдек, Ўзбекистон-Қувайт ишбилармонлари ва хўжалик субъектлари ўртасида тўғридан-тўғри алоқалар ўрнатиш ҳамда икки давлат манфаатларига хизмат қилувчи фаолиятни давом эттириш зарурлиги таъкидланди.
Ташриф давомида томонлар ўртасида қуйидаги ҳужжатлар имзоланди:
Икки давлат ўртасида қўшма қўмита тузиш тўғрисида битим;
Икки давлат ўртасида туризм соҳасида ҳамкорлик битими;
Икки давлат ўртасида соғлиқни сақлаш соҳасида ҳамкорлик битими;
Икки давлат ўртасида атроф-муҳит ва табиий ресурсларни муҳофаза қилиш соҳасида ҳамкорлик англашув меморандуми;
Икки давлат ўртасида нефть ва газ соҳасида ҳамкорлик англашув меморандуми;
Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги билан Қувайт инвестиция агентлиги ўртасида англашув протоколи;
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қувайт араб иқтисодий тараққиёт жамғармаси ўртасида ҳамкорлик тўғрисида англашув меморандуми;
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қувайт араб иқтисодий тараққиёт жамғармаси ўртасида Республика ихтисослаштирилган хирургия марказининг кардиохирургия бўлимини таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича кредит шартномаси.

22.07.2008



Янгиликлар

08:1508.02.2012
Ўзбекистон ҳукумати қарори билан жорий этилаётган янги тартиб-қоидаларга кўра, эндиликда тармоқли маркетинг билан шуғулланувчи ташкилот ва шахслар фаолияти қаттиқ назорат остига олинади
07:4106.02.2012
76 ёшли Аслимо Имомёрбекова сўнгги ўттиз йил давомида йилнинг тўрт фаслида ҳам очиқ ҳавода тунайди

Архив

Телефон: (+998 71) 2334327
Адрес: Тошкент ш., Мовароуннахр к-си, 19-уй
Эл. почта: info@12.uz
Best Solutions компаниясида яратилган