Кун мавзуси

18:5809.02.2012
The Wall Street Journal газетасининг ёзишича, Конгресс томонидан тасдиқланган ҳарбий ёрдам кўрсатиш ҳақидаги қарор 2013 йилнинг сентябригача амал қилади

Кидириш

Опрос

Лондонда 2012 йил бўлиб ўтадиган Олимпиада ўйинларида Ўзбекистон терма жамоасининг байроқдори ким бўлиши мумкин?



Узб Рус

Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари 272 кг оғуни ушлаб қолишга муваффақ бўлдилар

12.uz – «Правда Востока» газетаси ўзининг «Белая смерть» за контрольной полосой» («Назорат чизиғи ортидаги «оқ ажал») номли мақоласида Тожикистон томондан ортиб бораётган наркотрафик ҳақида хабар берди.
Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларига таяниб айтилишича, гиёҳвандфуруш икки отда 120 кг героини Тожикистон ҳудудидан олиб ўтишга уринади.
«Икки отда юкни Тожикистондан олиб ўтишга уринган жиноятчи яширинишга муваффақ бўлди», деб ёзади газета.
Иккинчи ҳолатда ўзбек-тожик чегарасини ноқонуний равишда кесиб ўтишга уринган Афғонистон фуқароси қўлга олинганда, унинг ёнидан 57 кг опий моддаси ва «ТТ» русумли пистолет чиқади.
Таъкидланишича, Сурхондарё вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар чоғида бир неча бор «оқ ажал» контрабандаси билан шуғулланувчи тожикистонлик фуқароларнинг фаолиятига чек қўйилган.
«Агар Сурхондарё вилояти ҳудудида 2007 йили қўшни мамлакатдан 276 килограмм героин, 141 килограм опий ва 4,5 килограмм марихуанани ноқонуний тарзда Тожикистондан олибўтмоқчи бўлган 35 фуқаро қўлга олинган бўлса, 2008 йилнинг биринчи ярим йилининг ўзидаёқ 735 килограмм героин, 2,5 килограмм опий, 285 қути анаша, 60 дона психотроп таблеткаларни олиб кириш уринишларининг олди олинди», - хабар беради газета.

23.07.2008



Янгиликлар

08:1508.02.2012
Ўзбекистон ҳукумати қарори билан жорий этилаётган янги тартиб-қоидаларга кўра, эндиликда тармоқли маркетинг билан шуғулланувчи ташкилот ва шахслар фаолияти қаттиқ назорат остига олинади
07:4106.02.2012
76 ёшли Аслимо Имомёрбекова сўнгги ўттиз йил давомида йилнинг тўрт фаслида ҳам очиқ ҳавода тунайди

Архив

Телефон: (+998 71) 2334327
Адрес: Тошкент ш., Мовароуннахр к-си, 19-уй
Эл. почта: info@12.uz
Best Solutions компаниясида яратилган