Кун мавзуси

18:5809.02.2012
The Wall Street Journal газетасининг ёзишича, Конгресс томонидан тасдиқланган ҳарбий ёрдам кўрсатиш ҳақидаги қарор 2013 йилнинг сентябригача амал қилади

Кидириш

Опрос

Лондонда 2012 йил бўлиб ўтадиган Олимпиада ўйинларида Ўзбекистон терма жамоасининг байроқдори ким бўлиши мумкин?



Узб Рус

Миср Ўзбекистоннинг фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш борасидаги тажрибасини ўрганмоқда

12.uz – «21 октябрь куни Фавқулодда вазиятлар вазирлигида вазирлик раҳбарияти ҳамда Миср Араб Республикаси элчихонаси вакилларининг эҳтиром учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувда Фавқулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари – Бош штаб бошлиғи полковник Т.Турагалов ҳамда Миср Араб Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Надиа Ибрахим Фахми Кафафи хоним иштирок этдилар», - хабар беришди вазирлик матбуот хизматида.
Учрашувда Надиа Кафафи хоним Миср Араб Республикасида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш масаласида олдинда бир неча вазифалар турганлигини қайд этди. Мазкур масалаларни ҳал этиш учун бошқа мамлакатлар, жумладан Ўзбекистон Республикаси билан ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш истагини билдирди. Унинг таъкидлашича, Миср Араб Республикасида алоҳида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ташкил этилмаган бўлиб, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш ишлари кўпроқ Қуролли Кучлар зиммасига тушади.
У ўз сўзида Ўзбекистон Республикасида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш бўйича тегишли тажрибалар тўпланганлигини таъкидлади. Мулоқот давомида вазирлик раҳбариятига қатор саволлар билан мурожаат қилди.
Саволларга Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари – Бош штаб бошлиғи полковник Т.Турагалов батафсил жавоб бериб, ўз сўзида Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг мақсад ва вазифалари, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этишдаги фаолияти ва бу жараёндаги ваколатлари, вазирликнинг бошқа вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар билан фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этишдаги ўзаро ҳамкорлиги, Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш Давлат тизими ва унинг вазифалари хусусида маълумот бериб ўтди.
Расмий учрашув чоғида Миср Араб Республикасининг Фавқулодда ва мухтор элчиси Надиа Кафафи хоним Ўзбекистонда фаолият юритаётган Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этишда улкан ютуқларга эришилганлигини, айниқса, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш бўйича Давлат тизими яратилганлигини алоҳида эътироф этди. Шунингдек, вазирлик мутахассислари томонидан тоғли ҳудудларда мунтазам равишда сел ва кўчки ҳолатлари хавфининг ўрганиб борилиши, республика миқёсида фавқулодда вазиятлар ҳақида хабар олиш ва тезкор чора-тадбирлар ишлаб чиқишга ихтисослашган Фавқулодда вазиятларда бошқарув марказининг ташкил этилганлиги, уяли алоқа компаниялари билан ҳамкорликда фавқулодда вазиятлар ҳақида огоҳлантириш хизматларининг йўлга қўйилганлиги ўрганишга ва Миср Араб Республикасида жорий этишга арзигулик тажрибалардан эканлигини алоҳида таъкидлади.
Сўзи сўнггида бундан кейин Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан кенг кўламдаги ҳамкорлик ишларини йўлга қўйиш асосий мақсадлардан бири эканлигини айтди. Бунга жавобан Фавқулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари — Бош штаб бошлиғи полковник Т.Турагалов Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Миср Араб Республикаси билан фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш борасида ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишга тайёр эканлигини маълум қилди.
Учрашув сўнгида томонлар эҳтиром рамзи сифатида ўзаро эсдалик совғаларини топширдилар. Келгусида ҳамкорлик ишларини янада ривожлантиришга келишиб олдилар.

30.10.2008



Янгиликлар

08:1508.02.2012
Ўзбекистон ҳукумати қарори билан жорий этилаётган янги тартиб-қоидаларга кўра, эндиликда тармоқли маркетинг билан шуғулланувчи ташкилот ва шахслар фаолияти қаттиқ назорат остига олинади
07:4106.02.2012
76 ёшли Аслимо Имомёрбекова сўнгги ўттиз йил давомида йилнинг тўрт фаслида ҳам очиқ ҳавода тунайди

Архив

Телефон: (+998 71) 2334327
Адрес: Тошкент ш., Мовароуннахр к-си, 19-уй
Эл. почта: info@12.uz
Best Solutions компаниясида яратилган