Кун мавзуси

07:1103.02.2012
Бугунги хотира саҳифамизда, Ўзбекистон халқ артисти Мукаррама Турғунбоева номидаги “Баҳор” Давлат рақс ансамблининг таниқли раққосаси Ўзбекистонда ҳизмат кўрсатган артист Гулчеҳра Фозилжоновани ёдга оламиз...

Кидириш

Опрос

Лондонда 2012 йил бўлиб ўтадиган Олимпиада ўйинларида Ўзбекистон терма жамоасининг байроқдори ким бўлиши мумкин?



Узб Рус

«Адолат» Социал демократик партияси Ахборотлаштириш борасида миллий дастур қабул қилиш таклифи билан чиқмоқда

12.uz - «Сайловолди дастуримизнинг ижтимоий-иқтисодий йўналиши жаҳон иқтисодий инқирози шароитида ўзининг тўғрилигини яна бир бор исботлаган давлат бош ислоҳотчи ҳамда иқтисодиётнинг сиёсатдан устуворлиги тамойилини ривожлантиради. Биз ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиёти тарафдоримиз. Табиийки, иқтисодий кучли давлатда турли ижтимоий масалалар осон ҳал этилади. Шу боис биз мамлакатимиз бюджетини юксалтириш борасида бир қатор иқтисодий йўналишларга эътибор қаратганмиз», - дейди Ўзбекистон «Адолат» Социал демократик партияси Сиёсий Кенгаши Раиси ўринбосари Сирожиддин Раупов.
Унинг айтишича, булардан бири стратегик аҳамиятга эга бўлган ишлаб чиқариш корхоналарини модернизация қилиш, уларни янги ва илғор технологиялар билан жиҳозлаш, инновацияларни қўллашдир.
Демак, янги ишланма ва ихтироларни рўйхатга олиш тартибини соддалаштирадиган, уларни давлат томонидан қўллаб-қувватлайдиган ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар ишлаб чиқиш, қабул қилиниши долзарб масаладир. Келажакда бундай инновацияларни экспорт қилиш мамлакатимиз бюджетини янада мустакҳамлашга ҳисса қўшади.
Айни пайтда энергия тежамкорлиги масаласи бутун дунёда долзарб масалаб бўлиб бормқода. Қайта тикланадиган, ноанъанавий муқобил энергия манбаларидан фойдаланишни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш механизмини янада кучайтириш асосий мақсадларимиздан биридир.
Муқобил энергия манбаларини шаҳар ва қишлоқларимизда, ишлаб чиқаришга жорий этиш билан халқимиз фаровонлигини ошириш ва маҳсулот таннархини сезиларли даражада арзонлаштиришга эришамиз.
«Партиямизнинг муҳим дастурий йўналишларидан яна бири аҳолига малакали тиббий хизмат кўрсатишнинг кафолатларидир. Давлатимиз раҳбари томонидан 2010 йилни “Баркамол авлод йили” деб эълон қилиниши биз учун бу борада кенг имкониятлар яратади. Чунки, келгуси йилда давлат бюджетининг 50 фоиздан кўпроғи таълим ва соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантиришга ажратилгани тегишли ижтимоий лойиҳаларини ҳаётга жорий этишимизга жуда қўл келади», - дейди партия раҳбарларидан бири.
Соғлом бола туғилиши ва соғлом вояга етиши учун чекка ҳудудуларда ҳам замон талабларига жавоб берадиган тиббий муассасалар фаолиятини янада ирвожлантириш керак. Жойларда самарали фаолият юритаётган ҚВПларга янада кенгроқ эътибор қаратамиз. Давлат соғлиқни сақлаш секторини мустаҳкамлаш орқали бепул тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини янада ривожлантирамиз.
Айни пайтда хусусий тиббий муассасалар фаолиятини қўллаб-қувватлаган ҳолда улар устидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш соҳадаги айрим камчиликларни самарали бартараф этишга хизмат қилади.
«Яна бир муҳим йўналиш ахборот-коммуникация тармоқларини ривожлантиришдир. Бугун дунёда ахборот олиш ва уни етказиш имкониятлари ошиб бормоқда. Жумладан, Ўзбекистоннинг ўзида уяли телефон хизматидан фойдаланиш, интернетга уланганлар сони кейинги пайтларда кескин ошди. Ахборотлаштириш борасида миллий дастурни қабул қилиниши билан ахборот олишни давлат томонидан қўллаб-қувватланишига эришамиз. Булардан битта хулоса қилиш мумкин. Яъни иқтисодиётимизни кўтариш орқали халқимизнинг турмуш фаровонлиги даражасини оширишга эришамиз», - таъкидлайди С.Рауфов.

14.12.2009



Янгиликлар

07:4106.02.2012
76 ёшли Аслимо Имомёрбекова сўнгги ўттиз йил давомида йилнинг тўрт фаслида ҳам очиқ ҳавода тунайди
10:1104.02.2012
Денверда бўлиб ўтган маҳкама давомида асли жиззахлик Жамшид Мухторов¸ Оллоҳга қасам ичиб¸ ўзининг террорчиликка алоқаси йўқлигини билдирди

Архив

Телефон: (+998 71) 2334327
Адрес: Тошкент ш., Мовароуннахр к-си, 19-уй
Эл. почта: info@12.uz
Best Solutions компаниясида яратилган