Кун мавзуси

07:1103.02.2012
Бугунги хотира саҳифамизда, Ўзбекистон халқ артисти Мукаррама Турғунбоева номидаги “Баҳор” Давлат рақс ансамблининг таниқли раққосаси Ўзбекистонда ҳизмат кўрсатган артист Гулчеҳра Фозилжоновани ёдга оламиз...

Кидириш

Опрос

Лондонда 2012 йил бўлиб ўтадиган Олимпиада ўйинларида Ўзбекистон терма жамоасининг байроқдори ким бўлиши мумкин?



Узб Рус

«Миллий тикланиш» партияси оилада тиббий маданиятни ошириш тарафдори

12.uz - Марказий сайлов комиссияси қарорига мувофиқ Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси орқали 15 декабр куни Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси вакилларининг сайловолди ташвиқотига бағишланган навбатдаги кўрсатув эфирга узатилди.
Унда, партия фаоллари ўз сайловолди дастуридан кўплаб масалалар билан бир қаторда халқимизнинг тиббий маданиятини ошириш вазифаларига алоҳида эьтибор қаратдилар.
Партия фаоли Абдуғафур Маматовнинг таъкидлашича, тиббий маданиятни шакллантириш борасида олиб борилаётган тарғибот-ташвиқот ишларини янада кучайтириш мақсадга мувофиқ бўлади.
«Сабаби, қанчалик кўп шарт-шароитлар яратилганига қарамасдан фуқароларда ҳали ҳам тиббий маданиятга бўлган лоқайдликни кузатиш мумкин. Бир йилда бир маротаба тиббий кўрикдан ўтказиш давлат томонидан кафолатган бўлишига қарамасдан фуқароларимизда ўзининг соғлиғига бефарқлик билан қарашларини кўрикдан ўтмаётган ҳолатлар мисолида кўриш мумкин. Бизнинг партиямиз тиббий маданиятни шакллантириш борасида кенг кўламдаги тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориши, айниқса, ёшлар орасида буни кўпроқ тарғиб қилишни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди. Бу бизнинг платформамизда устувор вазифа сифатида белгиланган», - дейди Маматов.
Партиянинг яна бир фаоли Улуғбек Муҳаммадиев ҳам ўз нутқида бу мақсадларни амалга оширишини тасдиқлаб ўтди. Унинг айтишича, ўзимизнинг ўша миллий анъаналаримиз, қадриятларимиз, тарихимизга мурожаат этадиган бўлсак, бобокалонимиз Ибн Сино тиббиёт соҳаси асосчиларидан бири сифатида асрларга татигулик ишларни амалга оширган.
«Бугунги кунда энг ривожланган Европа мамлакатлари ҳам бизнинг боболаримиз яратган кашфиётларга асосланган ҳолда тиббиёт соҳасини юксалтирмоқда. Айни вақтда бутун дунёда турли ижтимоий хавфга эга бўлган касалликлар авж оляпти. Бу ҳолат турли давлатлар ва миллатларга хавф солмоқда. Ана шундай бир жараёнда тиббий маданиятга амал қилиш нечоғли муҳим аҳамиятга эга эканлигини англаш мумкин. Тиббий маданият шаклланган жамиятда ёшларимиз озодаликка риоя этиш, ўзини хавфли иллатлардан асрашга тайёргарлик кўради. Буни бугунги ёшларимизга етказишимиз, улар онгида тиббий маданиятни шакллантиришимиз зарур», - таъкидлайди Улуғбек Муҳаммадиев.

15.12.2009



Янгиликлар

07:4106.02.2012
76 ёшли Аслимо Имомёрбекова сўнгги ўттиз йил давомида йилнинг тўрт фаслида ҳам очиқ ҳавода тунайди
10:1104.02.2012
Денверда бўлиб ўтган маҳкама давомида асли жиззахлик Жамшид Мухторов¸ Оллоҳга қасам ичиб¸ ўзининг террорчиликка алоқаси йўқлигини билдирди

Архив

Телефон: (+998 71) 2334327
Адрес: Тошкент ш., Мовароуннахр к-си, 19-уй
Эл. почта: info@12.uz
Best Solutions компаниясида яратилган