Кун мавзуси

10:1510.02.2012
Ўзбекистон адлия соҳасини ислоҳ қилиш мақсадларига ЕИ 10 миллион евро миқдорида маблағ ажратмоқда

Кидириш

Опрос

Лондонда 2012 йил бўлиб ўтадиган Олимпиада ўйинларида Ўзбекистон терма жамоасининг байроқдори ким бўлиши мумкин?



Узб Рус

Ташаббус Сурхондарё вилоятининг барча туман ва шаҳарларида кенг қанот ёймоқда

12.uz - Маълумки, Экоҳаракат фаоллари бўлмиш Термиз давлат университети талабаларидан бир гуруҳи Тожикистон алюминий заводи фаолияти туфайли Сурхондарё вилоятининг қатор туманлари аҳолиси саломатлигига, қишлоқ хўжалигига, табиатига катта зарар етказилаётганлиги туфайли ҳудудда юзага келган экологик фожиага халқаро ташкилотлар эътиборини қаратиш учун жаҳон ҳамжамиятига мурожаатнома қабул қилиш бўйича 2010 йилнинг 25 мартида ташаббус билан чиқишган эди.
Эндиликда бу ташаббус мамалакатимизнинг жанубий вилоятининг барча туман ва шаҳарларида кенг қанот ёймоқда. Ҳатто вилоятнинг олис ва чекка қишлоқларида ҳам ушбу ташаббусни қўллаб-қувватлаш бўйича йиғилишлар, митинглар бўлиб ўтаётир. Жумладан, вилоят марказидан 150 километр олисда жойлашган Денов туманидаги “Ҳазорбоғ” қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи талабалари ва ўқитувчилари ҳам Тожикистон алюминий заводи ишлаб чиқариш қувватларини кенагайтириш мўлжалланаётганлигига ва шу туфайли минтақада атроф муҳитга келтирилаётган зарар янада ошишига қарши норозилик митингига тўпландилар. Жорий йилнинг 26 март куни бўлиб ўтган митингда талабалар ва ўқитувчилардан ташқари кенг жамоатчилик вакиллари, маҳалла оқсоқоллари, қишлоқ аҳли, жами 400 дан ортиқ киши иштирок этди. Талабалар қўлларига “Соғлом муҳит – инсон саломатлиги!”, “Табиатга тажовуз қилманг!”, “Табиатни асраш – келажакни асрашдир!”, “Огоҳ бўлинг! Келажак авлод саломатлиги хавф остида! Уни қутқариш ҳаммамизнинг бурчимиздир”, “Табиатга озор берманг, эртага ўзингиз озор чекасиз!”, “Ўзгаларни заҳарлашдан олдин, бу заҳардан ўзинг тот! Яхшиси, она табиатдан қўлингни торт!” каби даъватлар ёзилган шиор ва плакатлар кўтариб олган эдилар.
Митингда сўзга чиққанлар Тожикистон алюминий заводи мўриларидан чиқаётган заҳарли газлар бевосита Денов тумани аҳолиси саломатлигига жиддий хавф солаётганлигини, туман аҳолиси ўртасида шу туфайли турли хил касалликлар кўпайиб бораётганлигини ташвиш билан гапирдилар. Шу билан бирга туманда корхона фаолияти оқибатида қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришига, атроф муҳитга етказилаётган зарар кўлами ҳам кенгайиб бораётганлигини қайд этишиб, Тожикистоннинг Турсунзода шаҳридаги алюминий заводидан кўтарилаётган заҳарли газлар минтақа экологиясини фожиали оқибатларга олиб келиши мумкинлиги ҳақида жаҳон ҳамжамиятини ва бошқа халқаро ташкилотларни хабардор этиш зарурлигини уқтиришди. Тожикистон алюминий заводидан чиқаётган заҳарли газлар оқибатида туманда сўнгги йилларда йод танқислиги, без, тиш касалликлари бошқа ҳудудларга қараганда 3-4 баробар кўпайганлиги, Тожикистон раҳбариятининг инсон саломатлигига тажовуз қилишга ҳақлари йўқлигини митинг иштирокчилари алоҳида эътироф этдилар.
Тадбир қатнашчилари Термиз давлат университети талабаларининг Тожикистон алюминий заводи фаолияти туфайли аҳоли саломатлигига ва атроф муҳитга етказилаётган зарарга чек қўйишга қарши ҳалқаро ташкилотларга мурожаат қабул қилиш бўйича ташаббусларини якдиллик билан қўллаб-қувватладилар. Ўз навбатида митингда сўзга чиққан ташаббускор гуруҳ аъзолари бўлмиш Ўзбекистон экологик ҳаракати фаоллари бундай тадбирларга аҳолининг барча қатламларини жалб қилган ҳолда бу каби тадбирларни вилоятнинг бошқа туманларида ҳам ўтказиш зарурлигини қайд этишди.

27.03.2010



Янгиликлар

16:3410.02.2012
Афғонистонда узоқ йиллар давом этган уруш ва ноқарорликлар туфайли аянчли ҳолга тушиб қолган мақбарани бир неча йил аввал Ўзбекистонлик жамғарма ёрдами билан таъмирлаш ишлари бошланганди
08:1508.02.2012
Ўзбекистон ҳукумати қарори билан жорий этилаётган янги тартиб-қоидаларга кўра, эндиликда тармоқли маркетинг билан шуғулланувчи ташкилот ва шахслар фаолияти қаттиқ назорат остига олинади

Архив

Телефон: (+998 71) 2334327
Адрес: Тошкент ш., Мовароуннахр к-си, 19-уй
Эл. почта: info@12.uz
Best Solutions компаниясида яратилган