Кун мавзуси

07:1103.02.2012
Бугунги хотира саҳифамизда, Ўзбекистон халқ артисти Мукаррама Турғунбоева номидаги “Баҳор” Давлат рақс ансамблининг таниқли раққосаси Ўзбекистонда ҳизмат кўрсатган артист Гулчеҳра Фозилжоновани ёдга оламиз...

Кидириш

Опрос

Лондонда 2012 йил бўлиб ўтадиган Олимпиада ўйинларида Ўзбекистон терма жамоасининг байроқдори ким бўлиши мумкин?



Узб Рус

Ўзбекистонда фавқулодда ҳолат шароитларида инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари масалалари муҳокама қилинди

12.uz - 2010 йил 8 апрель куни Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича Вакили (омбудсман) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан ҳамкорликда «Фавқулодда ҳолат шароитларида инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари» мавзусида илмий-амалий конференция ўтказди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Котибиятига кўра, конференцияда Президент И.Каримов 2010 йил 28 январда бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги сўзлаган нутқида қонунчилик базасидаги камчиликлар ва нуқсонларга имкон қадар тезроқ барҳам беришда фақат ва фақат қонунга риоя этилишини таъминлаш билан боғлиқ ишларни такомиллаштириш даркор эканлигига алоҳида урғу берганини таъкидлаб ўтишди. Фавқулодда ҳолат режимининг давлат томонидан жорий қилинишини тўғри ҳуқуқий расмийлаштиришга оид халқаро талаблар Ўзбекистон Республикаси олдида фавқулодда ҳолат шароитларида халқаро принципларни инобатга олган ҳолда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалаларини тартибга солувчи махсус қонунни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш вазифасини илгари суради. Фавқулодда вазият ўзида шахс, жамият ва давлатнинг ўта муҳим ҳаётий манфаатларининг хавфсизлигига таҳдид солувчи жамият учун хавфли омилларнинг мажмуи бўлиб, ушбу вазиятни тартибга солиш учун оддий шароитларда амал қиладигандан фарқли ўлароқ, ўзгача норматив таъсир, тизим ости бошқарувини талаб қилади.
Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пактнинг 4-моддасига кўра, давлат фавқулодда ҳолат юз берган вақтда Пакт бўйича олган ўз мажбуриятларидан қисман чекиниши мумкин, лекин бундай ҳолда чекинишга нисбатан ҳам, унинг моддий оқибатларига нисбатан ҳам алоҳида кафолат тузуми ўрнатилган бўлиши лозим. Инсон ҳуқуқлари бўйича БМТ Қўмитаси, Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пакт қоидаларининг бажарилиши юзасидан Ўзбекистоннинг Миллий маърузасини кўриб чиқиш доирасида ўз Якуний хулосаларида давлат фавқулодда ҳолат шароитларида инсон ҳуқуқлари соҳасида ўз мажбурияларидан чекинишининг чегараларини аниқ белгилаб олиши учун фавқулодда ҳолат масалаларини тартибга солувчи махсус қонун қабул қилишни тавсия этди. Инсон ҳуқуқлари бўйича БМТ Кенгаши 2008 йил декабрида Универсал даврий ҳисобот доирасида Ўзбекистоннинг Миллий маърузасини кўриб чиққанидан сўнг фавқулодда ҳолат эълон қилинганида инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлашнинг ҳуқуқий базасини яратишни тавсия этди. Конференция иштирокчилари фавқулодда ҳолат режими шароитларида инсон ҳуқуқлари ҳимоясини ҳуқуқий тартибга солишни такомиллаштириш билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилишди ва фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш бўйича фаолиятни ташкил этиш ва мувофиқлаштиришнинг давлат сиёсати ва аниқ тартиби асосларини белгилаб берувчи асосий ва чегараланган қонун қабул қилиш заруратини таъкидлашди. Ушбу қонун миллий қонунчиликка фавқулодда ҳолат шароитларида инсон ҳуқуқ ва эркинликлари ҳимоясининг норма ва принципларини имплементация қилиши зарур, шунингдек, фавқулодда ҳолат эълон қилинган ҳолларда инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш бўйича қонунчилик ҳужжатларини ва давлат органлари фаолиятини янада такомиллаштиришнинг асоси бўлиб хизмат қилиши лозим.
Конференцияда Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори А. Саидов фавқулодда ҳолат шароитларида инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш масалаларига бағишланган мавзуда маъруза қилди, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Респубкаси Вакили (омбудсман) С. Рашидова фавқулодда ҳолат шароитларида инсоннинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш бўйича Омбудсман институти фаолиятининг жиҳатларини таъкидлаб ўтди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги вакили А.Маҳмудов ўз маърузасида иштирокчилар диққатини инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг вазифаларига қаратди.
Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази Таҳлил ва тадқиқотлар бўлими мудири Ф. Бакаева эса «Фавқулодда вазиятлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонун лойиҳасини тайёрлашнинг концептуал асосларини алоҳида таъкидлаб ўтди. Маърузачилар томонидан кўтарилган ва ёритилган масалалар конференция иштирокчиларида катта қизиқиш уйғотди ва бу қизиқиш кейинги баҳс мунозараларда намоён бўлди. Конференцияда Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенат аъзолари, Ўзбекистон Республикаси вазирлик ва идоралари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, чет эл дипломатик ваколатхоналари ва халқаро ташкилотлар вакиллари, олим-юристлар, инсон ҳуқуқлари масалалари бўйича мутахассислар ва ОАВ вакиллари иштирок этдилар.


09.04.2010



Янгиликлар

07:4106.02.2012
76 ёшли Аслимо Имомёрбекова сўнгги ўттиз йил давомида йилнинг тўрт фаслида ҳам очиқ ҳавода тунайди
10:1104.02.2012
Денверда бўлиб ўтган маҳкама давомида асли жиззахлик Жамшид Мухторов¸ Оллоҳга қасам ичиб¸ ўзининг террорчиликка алоқаси йўқлигини билдирди

Архив

Телефон: (+998 71) 2334327
Адрес: Тошкент ш., Мовароуннахр к-си, 19-уй
Эл. почта: info@12.uz
Best Solutions компаниясида яратилган