12.uz - 2010 йилги умра мавсумини намунали ташкил этиш ишлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 28 августдаги УП-3793-сонли Фармони асосида тузилган “Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш бўйича Республика Жамоатчилик кенгашининг мажлис баёни қарорлари асосида амалга оширилмоқда.
2010 йилнинг 15 мартидан бошлаб “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпаниясининг Тошкент-Жидда йўналишидаги замонавий авиалайнерида ўзбекистонлик зиёратчилар умра сафарига бирин-кетин жўнаб кетишмоқда.
Саудия Арабистонининг “Ал-ҳидоя” халқаро ширкати билан Ўзбекистон мусулмонлари идораси ўртасида имзоланган шартномага кўра 2010 йилнинг 15 мартидан 6 май кунига қадар Тошкент халқаро аэропортидан жами бўлиб 13 та рейсда 3081 нафар Ўзбекистонлик зиёратчиларни баҳорги умра сафарига кузатиш ишлари ташкиллаштирилади. Дин ишлари бўйича қўмита, ўзбекистон мусулмонлари идораси, мутасадди вазирлик ва идораларнинг ходимлари билан биргаликда кузатиш ва кутиб олиш тадбирларини уюшган ҳолда амалга ошириш режалаштирилган.
“Умра-2010” мавсуми тадбирларини муносиб ташкил этиш, умрачилар учун мўлжалланган меҳмонхоналарни қабул қилиб олиш, транспорт, озиқ-овқат, ошхона, тиббий кўрикхоналар ва бошқа шу каби масалаларни ҳал этиш мақсадида жорий йилнинг 11 март куни 2 нафар ишчи гуруҳи аъзоси Саудия Арабистонига сафарбар қилинган.
Мазкур ишчи гуруҳи ўз фаолиятини ҳаж ва умра масалалари бўйича доимий атташе З.Абдуллаев билан мувофиқлаштирган ҳолда олиб бормоқдалар. Ўзбекистонлик зиёратчиларни жойлаштириш учун Мадина шаҳрида Масжиди набавийдан 150 метр масофада жойлашган тўрт юлдузли “Ал-Жазира ал-мавадда” меҳмонхонаси, Макка шаҳрида эса ҳарам масжидидан 300 метр узоқликдаги “Далла ал-Барака” меҳмонхонаси тайёрлаб қўйилган.
Зиёратчилар Мадина шаҳрида 3 кечаю 4 кундуз бўлиб, бу ердаги муқаддас қадамжоларни зиёрат қилганликларидан сўнг, Макка шаҳрига йўл оладилар. Зиёратчиларимизга баҳорги умра мавсумида ўзбекистонлик 4 кишидан иборат ишчи гуруҳ, 15 нафар шифокор ва 2 нафар ошпаз хизмат кўрсатадилар. Зиёратчилар ибодати, овқатланиши, тиббий хизматни юқори даражада ташкил этиш бўйича барча шароитлар мавжуд. Зиёратчилар учун Саудиядаги меҳмонхоналарда сунъий йўлдош орқали Ўзбекистон телевидениясининг биринчи дастурини томоша қилиб, Ватанимизда бўлаётган воқеалардан хабардор бўлиш имконияти яратилган. Шу билан бирга, сафар мобайнида фуқароларимиз Макка ва Мадина шаҳарларидаги тарихий жойларни зиёрат қилишга муяссар бўлмоқда.
Умра зиёратчиларини Жидда аэропортида кутиб олиш, кузатиш ва уларга қулай шароитлар яратиш ишлари Президентимиз қарори асосида Жиддадаги Бош консулликда жорий этилган Ҳаж ва умра масалалари бўйича атташе томонидан ташкил этилмоқда.
Бу компания тармоғини кенгайтириш, янги инновацион технологиялар тадбиқ этиш, ҳамда мижозларнинг турли эҳтиёжларини қондиришга қодир янги тариф режаларини ва хизматларни ишга тушириш сабабли мумкин бўлди
Бугунги кунга келиб Ўзбекистондаги бошқа илмий нашрлар орасида "Экология хабарномаси - Экологический вестник" журнали оммабоплиги ва кўп нусхада чоп этилиши билан ажралиб туради