12.uz - 2010 йил 11 май куни соат 18-45 ларда Тошкент шаҳрининг Бектемир туманида ҳайдовчи Р.Хамидов бошқарувидаги «ГБА-СПГ-ЛАЗ-695» русумли, 10 D 584 АА давлат рақам белгили автобусни Ж.Остонов кўчасидаги бекатда тўхтатиб, йўловчиларни тушираётган вақтида транспорт воситасининг газ ёнилғиси мосламаси билан боғлиқ бахтсиз ҳодиса рўй берган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ матбуот хизматига кўра, оқибатда йўловчилардан 6 нафари воқеа жойида ҳалок бўлган, 11 нафари турли даражадаги тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган.
«Тошкент оқшоми» газетасида ёзилишича, мутасадди ташкилотлар томонидан воқеа жойида ҳодиса оқибатларини бартараф этиш, жабрланганларга тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича шошилинч чора-тадбирлар амалга оширилди.
Ҳалок бўлганларнинг оилаларига ва жабрланганларга ёрдам кўрсатиш бўйича бошқа зарур ишлар ташкил этилди.
Тегишли идоралар томонидан содир бўлган ҳодиса юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Бу компания тармоғини кенгайтириш, янги инновацион технологиялар тадбиқ этиш, ҳамда мижозларнинг турли эҳтиёжларини қондиришга қодир янги тариф режаларини ва хизматларни ишга тушириш сабабли мумкин бўлди
Бугунги кунга келиб Ўзбекистондаги бошқа илмий нашрлар орасида "Экология хабарномаси - Экологический вестник" журнали оммабоплиги ва кўп нусхада чоп этилиши билан ажралиб туради