Кун мавзуси

07:1103.02.2012
Бугунги хотира саҳифамизда, Ўзбекистон халқ артисти Мукаррама Турғунбоева номидаги “Баҳор” Давлат рақс ансамблининг таниқли раққосаси Ўзбекистонда ҳизмат кўрсатган артист Гулчеҳра Фозилжоновани ёдга оламиз...

Кидириш

Опрос

Лондонда 2012 йил бўлиб ўтадиган Олимпиада ўйинларида Ўзбекистон терма жамоасининг байроқдори ким бўлиши мумкин?



Узб Рус

“Келажак овози-2010” иқтидорли ёшлар танлови вилоят саралаш босқичлари бошланади

12.uz - Республикамиз бўйлаб 71 024 нафар йигит-қиз “Келажак овози-2010” иқтидорли ёшлар танловида иштирок этиш учун ариза топширди. Танловнинг вилоят саралаш босқичлари 31 майдан 15 июнгача давом этади. Ҳар йили Фонд Форум ва “Камолот” ЁИҲ ҳамкорлигида ўтказиладиган мазкур танлов юртимиз бўйлаб иқтидорли ёшларни кашф этиш ва қўллаб-қувватлашга кўмаклашиб келмоқда.
Жорий йилда ўз иқтидорини намоён этиш истагида бўлган ёшлар нафақат ўқув юртлари, “Келажак овози” маркази ва “Камолот” бўлимларида, балки интернет орқали www.KelajakOvozi.uz ариза тўлдириш имконига эга бўлишди. Шу тариқа, танлов нафақат энг кенгқамровли, балки энг замонавий ёшлар лойиҳасига айланди.
ТАНЛОВ НОМИНАЦИЯЛАРИ
Танловда 15 ёшдан 25 ёшгача бўлган ёшлар қуйидаги йўналишлар бўйича иштирок этишади:
• Архитектура ва дизайн
• Ахборот технологиялари, рационализаторлик таклифлар ва техник ишланмалар
• Анъанавий санъат
• Адабий ижод ва публицистика
ТАНЛОВ БОСҚИЧЛАРИ:
“Келажак овози” танлови йил давомида уч босқичда ўтказилади:
Биринчи босқич: аризалар қабули
Бир неча ой мобайнида бутун республикамиз бўйлаб аризалар қабул қилинди. Танловда қатнашиш истагида бўлган иштирокчилар сони йилдан-йилга ортиб бормоқда. Агар 2005 йили биринчи бор ўтказилган танловнинг саралаш босқичида 3 мингга яқин ёш иқтидор эгалари қатнашишган бўлса, 2006 йилда эса бу кўрсатгич 10 мингга, 2007 йил – 30 мингга, 2008 йилга келиб 54 мингдан зиёдга етди. 2009 йил 63 мингдан зиёд йигит-қизлар лойиҳада ўз билимларини синаб кўришга эришишди. 2010 йилда ариза топширганлар сони 71 024 нафарга етди.
Иккинчи босқич: вилоят саралаш босқичи
Танловнинг вилоят босқичлари 31 майдан 15 июнга қадар республика буйлаб ўтказилади. Таниқли фан, маданият ва санъат соҳаси вакилларидан иборат ҳакамлар ҳайъати азолари истеъдодли ва фаол ёшларни кашф этиш жараёнида бевосита иштирок этишади. Саралаш босқичлари бу гал нафақат вилоят, балки туман даражасида ҳам ўтказилади. Бу эса танловдаги рақобат янада ошаётганидан далолатдир.
Вилоят босқичларининг ўтиш вақти
Хоразм вилояти – 31 май-3 июн
Қорақалпоғистон республикаси - 2–8 июн
Наманган вилояти – 31 май–4 июн
Фарғона вилояти – 5–8 июн
Андижон вилояти – 9-13 июн
Жиззах вилояти – 31 май–4 июн
Сирдарё вилояти – 5–9 июн
Бухоро вилояти – 1-4 июн
Навоий вилояти – 5-8 июн
Самарқанд вилояти – 9-14 июн
Қашқадарё вилояти – 31 мая–4 июн
Сурхондарё вилояти – 5-8 июн
Тошкент вилояти – 5-9 июн
Тошкент шаҳри – 10-13 июн
Вилоят босқичлари ғолибларини тақдирлаш маросимлари, анъанага кўра сентябрь ойида бутун республика бўйлаб ўтказилади. Шундан сўнг республика босқичига йўлланма олган иштирокчилар учун маҳорат дарслари ўтказилиб, мутаҳассислар уларнинг ишларини профессионал даражада республика финалида тақдим этиш устида иш олиб боришади.
Учинчи босқич: Тошкентда бўлиб ўтадиган Республика финал босқичи
Вилоят саралаш босқичида ўзини намоён эта олган иштирокчилар декабр ойида Тошкентда бўлиб ўтадиган Республика финал босқичига йўлланмани қўлга киритадилар. Ўн кун давомида якуний босқич иштирокчилари танловнинг Жамоатчилик кенгаши ва ҳакамлар ҳайъати аъзолари олдида ўзларининг лойиҳалари тақдимотини ўтказишади. Шунингдек, бу вақт мобайнида улар учун ташкил қилинган маданий дастурлар, мастер-класслар ҳамда маданият ва санъат вакиллари билан ўтказиладиган учрашувларда қатнашиб ўзларнинг дунёқарашларини кенгайтиришади.
Республика финал босқичи натижаларига кўра, танлов ғолиблари ташкил этиладиган Якуний конференцияда ўзларининг лойиҳаларини, рационализаторлик таклифларини, илмий ишлари ва кашфиётлари тақдимотини ўтказишади. Бундан ташқари, улар тақдим этаётган лойиҳаларини экспертлар, жамоатчилик вакиллари ва тенгдошлари олдида намойиш этиб, ҳимоя қилишади.
“Келажак овози” жамоатчилик кенгаши
Жамоатчилик кенгаши таркибига таниқли жамоат, маданият ва санъат вакиллари, олимлар, профессорлар, олий ўқув юрти ректорлари, экспертлар, турли йўналишлар бўйича мутахассис ва амалиётчилар, кўпгина жамоат ташкилотлар раҳбарлари киритилган. Улар қаторида Ўзбекистон ҳалқ артистлари Муножат Йулчиева, Зулайхо Бойхонова, Абдухошим Исмоилов, Махмуд Намозов, академик Акбар Рахимов, Мақсуд Мадалиев, Ўзбекистон халқ рассоми Акмал Нур, “Осиё рамзи” Ўзбекистон модельерлар уюшмаси раҳбари Холида Комилова ва бошқаларни санашимиз мумкин. «Келажак овози» танлови лойиҳа муаллифи ва Жамаотчилик кенгаши раиси – профессор Гулнора Каримова.
Жамаотчилик кенгаши вакиллари “Келажак овози” танлови ғолибларини саралаш ва уларни аниқлаш жараёнида бевосита иштирок этади. Улар танловнинг саралаш босқичлариданоқ ёш иқтидорларни кашф этиш учун вилоятларга ташриф буюришади ва республика финал босқичига йўл оладиган номзодларни кўриб чиқишади, финал босқичида эса улар томонидан якуний хулоса қабул қилинади. Тантанали тақдирлаш маросимида танлов ғолибларига диплом ва совғаларни Жамоатчилик кенгаши вакиллари ва бошқа таниқли шахслар тоширишади.
Ғолиблар
Вилоят саралаш босқичи ғолиблари сертификатлар, эсдалик совғалари ва республика босқичига йўлланмани қўлга киритадилар.
Республика босқичи ғолиблари эса диплом ва совғалар, шунингдек, олий ўқув юртида таълим олишлари учун шартнома пули қопланадиган миқдорда таълим гранти (абитуриентлар учун) ёки махсус “Келажак овози” стипендиясини (талабалар учун) қўлга киритишади.
“Келажак овози” ғолибларининг келгуси фаолиятлари Фонд Форум, танловнинг Жамаотчилак кенаши ва ҳамкор ташкилотлар томонидан қўллаб-қувватланади. Дастур доирасида “Келажак овози” танлови ғолибларининг энг қизиқарли лойиҳалар амалиётда қўлланилади, уларни ҳаётга тадбиқ этиш учун грантлар ажратилади. Лауреатларни халқаро фестивал ва дастурларда иштирок этишларида кўмаклашилади, патент олишда, кўргазмалар ва бошқа бадиий тадбирлар ташкиллаштиришда яқиндан ёрдам берилади.
Бугунга келиб, “Келажак овози” танловининг ўтган йиллардаги 27 нафар ғолиблари ўзларининг кашфиётлари ва ишланмалари учун патент олишга эришишди, ўнлаб ғолиблари эса “Келажак овози” Ёшларни иш билан таъминлашга кўмаклашиш маркази ёрдамида юқори малакали ташкилотларга ишга таклиф этилди, бир қанча ёшлар чет элда таълим олиш учун Хитой, Германия, Корея, Малайзия, Буюк Британия каби давлатларга йўналтирилди.

29.05.2010



Янгиликлар

07:4106.02.2012
76 ёшли Аслимо Имомёрбекова сўнгги ўттиз йил давомида йилнинг тўрт фаслида ҳам очиқ ҳавода тунайди
10:1104.02.2012
Денверда бўлиб ўтган маҳкама давомида асли жиззахлик Жамшид Мухторов¸ Оллоҳга қасам ичиб¸ ўзининг террорчиликка алоқаси йўқлигини билдирди

Архив

Телефон: (+998 71) 2334327
Адрес: Тошкент ш., Мовароуннахр к-си, 19-уй
Эл. почта: info@12.uz
Best Solutions компаниясида яратилган