12.uz - 1972 йил 5 июнда Стокгольм шаҳрида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг атроф муҳитга бағишланган Конференциясида Бутунжаҳон атроф муҳит кунини нишонлаш тўғрисида қарор қабул қилинган эди. Мазкур қарордан кўзланган мақсад халқаро ҳамжамиятнинг эътиборини атроф муҳитни муҳофаза қилиш муаммоларига ҳамда глобал экологик инқирознинг олдини олиш бўйича аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқишга қаратишдан иборатдир. Ўзбекистон экологик ҳаракати Матбуот хизматига кўра, мана 38 йилдирки, дунёнинг қатор мамлакатларида 5 июнь – Бутунжаҳон атроф муҳит кунига бағишлаб турли хил тадбирлар, жумладан, велосипедчилар паради, “яшил” концертлар, мактабларда иншо ва плакатлар кўрик танловлари, дарахтлар экиш, боғлар яратиш, шунингдек, атроф-муҳитни тозалаш акциялари ўтказилади.
Шу муносабат билан 2010 йил 5 июнь - Бутунжаҳон атроф-муҳит куни муносабати билан Ўзбекистон экологик ҳаракати “Gazamir-Pro” МЧЖ билан ҳамкорликда байрам тадбирини уюштирди. Тадбир доирасида бўлган матбуот анжуманида “Булоқча” (“Родничок”) болалар экологик журнали нишона сонининг тақдимоти ўтказилиб, “Тонг юлдузи” газетаси таҳририяти билан биргаликда мактаб ўқувчилари ўртасида эълон қилинган “Онажоним табиат” иншолар танловига якун ясалди ва 2010 йилги экожурналистика бўйича республика танлови эълон қилиниб, “Экоҳаракат боғи”нинг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Матбуот анжуманини Ўзбекистон экологик ҳаракати Матбуот гуруҳи раҳбари Тожиддин Қамаров қисқача кириш сўзи билан очди. Шундан сўнг анжуман иштирокчиларини Ўзбекистон экологик ҳаракати Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси Раиси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Экоҳаракат депутатлари гуруҳи раҳбари, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси раиси Борий Алихонов касбидан қатъий-назар ҳар бир табиат шайдосининг, атроф муҳит муҳофазаси жонкуярининг, келажак авлод тақдирига бефарқ бўлмаган ҳар бир фуқаронинг байрами ҳисобланган 5 июнь Бутунжаҳон атроф муҳит куни билан чин қалбдан табриклади. Нотиқ ер юзининг бирор бир жойида Ўзбекистонда бўлганидек тўрт фаслни бир вақтнинг ўзида ёнма-ён учратиш қийинлиги, сеҳрли ўлкамизнинг табиатига мафтун бўлиб боқишнинг ўзи кифоя эмаслиги, бу бойликни асраб-авайлаш лозимлиги ҳақида гапирар экан, Ўзбекистон экологик ҳаракати ўсиб келаётган баркамол авлоднинг экологик тарбиясини кўчайтириш мақсадида ҳам эзгу ишга қўл уриб, кичкинтойлар учун “Булоқча” (“Родничок”) болалар экологик журнали нашр этаётгани, мазкур журнал келажакада баркамол авлод тарбиясида муҳим ўрин тутиши, ёш авлодни Она табиатга нисбатан меҳр-муҳаббат руҳида вояга етишишларида хизмат қиладиган манба бўлиши ҳақида алоҳида тўхталиб ўтди.
“Булоқча” (“Родничок”) болалар экологик журналининг нишона сони тадбир иштирокчиларига тарқатилди.
Анжуман давомида Ўзбекистон экологик ҳаракати ва “Тонг юлдузи” газетаси ҳамкорлигида мактаб ўқувчилари ўртасида эълон қилинган “Онажоним табиат” иншолар танловига Республикамизнинг турли ҳудудларидан бир-биридан яхши, сермазмун, табиат манзараларини тараннум этувчи расмлар билан бойитилган 400 га яқин иншолар келиб тушганлиги, ҳакамлар ҳайъати мазкур иншоларнинг энг сараларини танлаб олганликларини эътироф этдилар. Танлов ғолиблари диплом ҳамда ҳомийлар томонидан қимматбаҳо ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар. Ғолибларни тақдирлаш маросимида сўзга чиққанлар бундай танловларни келгусида яна давом этишини таъкидлашди.
Атроф муҳит муҳофазаси ишларига жамоатчиликнинг барча қатламини кенг жалб қилиш ва соҳага доир янгиликлар, қонунчиликдаги ўзгаришларни аҳолига етказишда оммавий ахборот воситаларининг ўрни беқиёсдир. Шу муносабат билан Ўзбекистон экологик ҳаракати Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Экофорум, Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси, Мустақил оммавий ахборот воситалари, ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоатчилик фонди, нодавлат нотижорат ташкилотлари Миллий уюшмаси билан ҳамкорликда экология ва атроф-муҳит йўналишида фаолият олиб бораётган ОАВлари ходимларини қўллаб-қувватлаш ва уларнинг билим ва ижодий салоҳиятини юксалтириш, ўзаро тажриба алмашиш мақсадида экожурналистика бўйича республика танлови бошланганлигини эълон қилди.
Матбуот конференцияси якунлангач, пойтахтимиз марказида барпо этилган Ўзбекистон экологик ҳаракати боғининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Боғнинг очилиши маросимида сўзга чиққанлар Ўзбекистон экологик ҳаракати ўтган қисқа давр мобайнида миқёси жиҳатдан жуда катта ишларни амалга оширганлиги, хусусан, аҳоли саломатлигини ҳимоялаш, мамлакатимизда кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш ишларини кенгайтириш, ўсимлик ва ҳайвонот генофондини асраб-авайлаш мақсадида мамлакатимизнинг барча вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида “Экоҳаракат боғи” барпо этаётганлиги хусусида тўхталар экан, ўтган йили мамлакатимизда илк бор Сирдарё вилоятида 19 гектар майдонга қарийб 5 000 тупдан ортиқ мевали ва манзарали кўчатлар ўтқазилганлиги хусусида тўхталдилар. Нотиқлар барпо этилган ва этилаётган Экобоғлар келгусида аҳолининг, айниқса, ёшларнинг экологик маданиятини юксалтиришда муҳим аҳамият касб этиб, мамлакатимизмиз аҳолиси маданий ҳордиқ чиқарадиган масканлар бўлиб қолишини алоҳида эътироф этдилар.
Тадбир давомида болалар бадиий жамоаларининг мусиқий чиқишлари ҳам бўлиб ўтди. Концерт дастури якунига етгач, “Онажоним табиат” иншолар танлови ғолиблари ва болалар бадиий жамоаси вакиллари учун “Gazamir-Pro” МЧЖ ҳомийлигида экологик тоза ёнилғи билан ишловчи экобусда пойтахтимизнинг диққатга сазовор жойларига саёҳат уюштирилди.
Бу компания тармоғини кенгайтириш, янги инновацион технологиялар тадбиқ этиш, ҳамда мижозларнинг турли эҳтиёжларини қондиришга қодир янги тариф режаларини ва хизматларни ишга тушириш сабабли мумкин бўлди
Бугунги кунга келиб Ўзбекистондаги бошқа илмий нашрлар орасида "Экология хабарномаси - Экологический вестник" журнали оммабоплиги ва кўп нусхада чоп этилиши билан ажралиб туради