Кун мавзуси

10:1510.02.2012
Ўзбекистон адлия соҳасини ислоҳ қилиш мақсадларига ЕИ 10 миллион евро миқдорида маблағ ажратмоқда

Кидириш

Опрос

Лондонда 2012 йил бўлиб ўтадиган Олимпиада ўйинларида Ўзбекистон терма жамоасининг байроқдори ким бўлиши мумкин?



Узб Рус

Тошкентда янги болалар эко-маърифий сайти ва "Мактабдан ташқари таълим" журнали такдимоти ўтказилди

12.uz - 19 август куни Миллий матбуот марказида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида фаолият юритаётган мутахассислар, эколог-олимлар, ягона мақсаддаги жамоат раҳбарлари "Экология хабарномаси - Экологический вестник" журналининг ахборот-маърифий ишларидаги фаолиятига 15 йил тўлганлиги муносабати билан ўтказилган тадбирга тўпланишди. Мазкур тадбир юбиляр-журнал ношири "Чинор ЭНК" Экологик ноширлик компаниясига янги лойиҳалар ва келгуси режалар билан ўртоқлашиш имконини беради.
Ўтган йилларда журналнинг ижодий жамоаси нашрни ўқувчилар аудиториясига янада кенгроқ танитди ва унинг асосида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш муаммоларини ечиш борасида илмий тадқиқот ва мунозара майдонини яратишга эришди.
Ўтган 15 йил мобайнида журнал ҳам ички, ҳам ташқи қиёфасини ўзгартириб, мазмунан анча бойиди. Экологик муаммолар ва саволларга батафсил жавоб берадиган кўплаб янги рукнлар ташкил этилди. Бугунги кунга келиб Ўзбекистондаги бошқа илмий нашрлар орасида "Экология хабарномаси - Экологический вестник" журнали оммабоплиги ва кўп нусхада чоп этилиши билан ажралиб туради.
Журнал негизида ахборот маконига доир қизиқарли лойиҳалар тузилди, улар ривожпаниб, ўз фаоллиги ва талабчанлиги туфайли мустақил ажралиб чикдилар.
Долзарб саволларга бағишланган махсус сонларни нашр этиш анъанага айланиб бормокда. Жумладан, тикланувчан энергия манбалари, чиқиндиларни бошқариш, Ўзбекистон қушлари, Ўзбекистондаги Озон офиси фаолиятига бағишланган махсус сонлар ўқувчиларда катта қизиқиш уйғотди.
Янги лойиҳалар орасида "Экологик электрон кутубхона" лойиҳаси йиғилганларда катта қизиқиш уйғотди. Эколог-олимлар, журнал экспертлари ва ижодий жамоаси ўзаро ҳамкорлиги ва меҳнатлари самараси натижасида "Экологик электрон кутубхона"нинг биринчи нашри тайёрланиб, унга экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишга оид 15 та илмий-оммабоп китоб ва ахборот-маърифий материаллар киритилди. Ушбу манба экологик ахборотлар олиш имконини кенгайтиради, шунингдек, омилкор ва талабчан ахборот манбаларини аудиторияга етказади.
"Экология хабарномаси - Экологический вестник" журнали мамлакатда биринчи бўлиб ёш болалар аудиториясига мурожаат этди. "Ёш эколог - Юный эколог" номи билан унча катта бўлмаган ҳажмдаги илова шаклида журнал ёш ўқувчиларга табиатнинг сирли ва мўъжизакор оламини, инсон ва табиатнинг уйғунлиги масалаларини очиб берди. Яқинда журнал меҳнат жамоаси саъй-ҳаракатлари билан янги болалар эко-маърифий манбаси бўлган www.ekomaktab.uz сайти тайёрланди. Ушбу манба оркали ёш экомухбирларнинг ўз ижодий ишларини нашр эттириш, шунингдек, экологик тадбирларда қатнашиш, ўз экологик билимларини ошириш имконияти туғилди. Матбуот анжуманида ушбу сайт тақдимоти ўтказилди.
Ўсиб келаётган ёш авлоднинг баркамол авлод бўлиб шаклланишига доир байрам тадбирида "Мактабдан ташқари таълим" ("МТТ") журнали ҳам такдим этилди. Журнал таъсисчилари Узбекистан Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Республика ёшларининг "Bioekosan" ўқув-услубий мажмуаси, "Chinor ENK" экологик нашриёт компаниясидир. Ушбу нашр ёш авлоднинг маърифий ривожланиши билан бир қаторда дарсдан ташқари вақтларини ўқув-тарбиявий ишларга бағишлашига йўналтирилган.
Матбуот анжумани қатнашчилари глобал экологик муаммоларни ҳал этишда экологик ахборот объектив заруратга айланган, деган ягона фикрга келдилар. Шунингдек, фан, ОАВ, бизнес ва жамоатчиликнинг ўзаро жипслашиши атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатни асраш борасидаги ишларида муҳим ўрин тутади. Келажак ҳақида қайғуриб, ҳозирда борини асраш зарур.

21.08.2010



Янгиликлар

16:3410.02.2012
Афғонистонда узоқ йиллар давом этган уруш ва ноқарорликлар туфайли аянчли ҳолга тушиб қолган мақбарани бир неча йил аввал Ўзбекистонлик жамғарма ёрдами билан таъмирлаш ишлари бошланганди
08:1508.02.2012
Ўзбекистон ҳукумати қарори билан жорий этилаётган янги тартиб-қоидаларга кўра, эндиликда тармоқли маркетинг билан шуғулланувчи ташкилот ва шахслар фаолияти қаттиқ назорат остига олинади

Архив

Телефон: (+998 71) 2334327
Адрес: Тошкент ш., Мовароуннахр к-си, 19-уй
Эл. почта: info@12.uz
Best Solutions компаниясида яратилган