Кун мавзуси

18:5809.02.2012
The Wall Street Journal газетасининг ёзишича, Конгресс томонидан тасдиқланган ҳарбий ёрдам кўрсатиш ҳақидаги қарор 2013 йилнинг сентябригача амал қилади

Кидириш

Опрос

Лондонда 2012 йил бўлиб ўтадиган Олимпиада ўйинларида Ўзбекистон терма жамоасининг байроқдори ким бўлиши мумкин?



Узб Рус

“Бунёдкор” бразилиялик Луизао билан ҳимоя чизиғини кучайтирмоқда

12.uz - Бугун Луиз Карлос Насименту Жуниор, оддий қилиб айтганда, Луизаони жамоатчиликка “Бунёдкор” аъзоси сифатида расман таништириш маросими ўтказилиши режалаштирилмоқда.
“Бунёдкор” клубининг расмий сайти хабарига кўра, у универсал ўйинчи саналади ва шу боис, таянч ярим ҳимоячиси позициясида ҳам бемалол тўп суриши мумкин.
Луизао 1987 йил 3 январь куни Бразилиянинг жануби-шарқидаги Эспириту-Санту штатининг Варжен-Алта муниципалитетида (бу Рио-де-Жанейро шаҳрига яқин) туғилган.
Луизао (бўйи – 184 см, вазни – 79 кг) “Крузейро” клубининг тарбияланувчиси ҳисобланади. У шу клубнинг ёшлар жамоасида 2004-2005 йилларда ўйнади. 2005-2007 йилларни эса у асосий жамоада ўтказди. Клубнинг бош жамоасида Луизао 2006 йил 23 апрель куни дебют қилди: “Крузейро” шу куни Бразилия чемпионати учрашувида ўз майдонида “Гремио”ни енгди - 3:1. Профессионал футболчи сифатидаги илк голини эса дебютидан роппа-роса бир ҳафта ўтиб (2006 йил 30 апрель куни) нишонлади: мамлакат чемпионати баҳсида сафарда “Фигуеренсе” мағлуб этилди - 2:0.
Лотин Америкаси вакилига 2007 йили Швейцариянинг “Люцерн” клубидан таклиф тушди ва бразилиялик ижрочи европаликлар билан шартнома имзолади. Бироқ шартнома тузилганидан сўнг, Луизао “Люцерн”да бирорта ҳам учрашув ўтказмади. Уни ватанига – “Васко да Гама” клубига ижарага бериб юборишди. “Васко” сафида футболчи 2007-2008 йиллар мавсумида ҳаракат қилди. Ўша маҳалда унга, “Васко да Гама”дан ташқари, шунингдек, яна Португалиянинг “Бенфика”си ҳам қизиқиш билдирганди. Луизаонинг Бразилия ёшлар термаси (U-20) таркибида Канадада ўтган ЖЧ-2007даги иштирокидан кейин, ёш истеъдод Италиянинг “Интер” клуби селекционерлари кўз остига ҳам тушди.

20.08.2008



Янгиликлар

08:1508.02.2012
Ўзбекистон ҳукумати қарори билан жорий этилаётган янги тартиб-қоидаларга кўра, эндиликда тармоқли маркетинг билан шуғулланувчи ташкилот ва шахслар фаолияти қаттиқ назорат остига олинади
07:4106.02.2012
76 ёшли Аслимо Имомёрбекова сўнгги ўттиз йил давомида йилнинг тўрт фаслида ҳам очиқ ҳавода тунайди

Архив

Телефон: (+998 71) 2334327
Адрес: Тошкент ш., Мовароуннахр к-си, 19-уй
Эл. почта: info@12.uz
Best Solutions компаниясида яратилган