Кун мавзуси

18:5809.02.2012
The Wall Street Journal газетасининг ёзишича, Конгресс томонидан тасдиқланган ҳарбий ёрдам кўрсатиш ҳақидаги қарор 2013 йилнинг сентябригача амал қилади

Кидириш

Опрос

Лондонда 2012 йил бўлиб ўтадиган Олимпиада ўйинларида Ўзбекистон терма жамоасининг байроқдори ким бўлиши мумкин?



Узб Рус

“Бунёдкор” бразилиялик универсал ярим ҳимоячи Луизао билан шартнома имзолади

12.uz – Кеча кечга яқин “Бунёдкор” ФК офисида клуб раҳбарияти ва бразилиялик 21 ёшли универсал ярим ҳимоячи ЛУИЗАО (Луиз Карлос Насименту Жуниор) бир йилга мўлжалланган ўзаро шартномага имзо чекишди. Бу “Бунёдкор” учун пентакампеонлар ватанидан бўлган биринчи “қардирғочдир”. Бошқача қилиб айтганда, шу тариқа, Луизао клуб тарихидаги бразилиялик биринчи легионерга айланди, қайд этилади пойтахт клуби расмий сайтида.
Шундай қилиб, Ўзбекистон чемпионати карвонбошиси таркибида бир ярим ой ичида жанубий америкалик бирданига иккита футболчи пайдо бўлди. Эслатиб ўтамиз, бунгача, аниқроғи - 8 июль куни чилилик 26 ёшли ҳужумчи Хосе-Луис Вильянуэва билан битим имзоланганди. Ва таъкидлаш жоизки, мазкур ҳарид ҳозирча ўзини тўла оқламоқда. Вильянуэва тошкентликлар сафида ўтказган 8 учрашувида рақиблар дарвозаларига 8та тўп киритишга улгурди. Ишонамизки, Луизао ҳам ўзининг аъло ҳаракатлари билан тез вақт ичида “қалдирғочлар” ишқибозлари юракларини албатта забт этади.
22 август куни Луизао “Бунёдкор” футболчиси сифатида жамоатчиликка расман таништирилади. Ушбу тақдимот маросими МҲСК стадиони анжуманлар залида ўтказилади. Тадбир соат 11:00да бошланади. Учрашув жараёнида футболчи “Бунёдкор”да нечанчи рақам остида тўп суриши ҳам маълум бўлади. Анъанага кўра, тақдимот маросими матбуот анжумани билан давом эттирилади.

21.08.2008



Янгиликлар

08:1508.02.2012
Ўзбекистон ҳукумати қарори билан жорий этилаётган янги тартиб-қоидаларга кўра, эндиликда тармоқли маркетинг билан шуғулланувчи ташкилот ва шахслар фаолияти қаттиқ назорат остига олинади
07:4106.02.2012
76 ёшли Аслимо Имомёрбекова сўнгги ўттиз йил давомида йилнинг тўрт фаслида ҳам очиқ ҳавода тунайди

Архив

Телефон: (+998 71) 2334327
Адрес: Тошкент ш., Мовароуннахр к-си, 19-уй
Эл. почта: info@12.uz
Best Solutions компаниясида яратилган