Кун мавзуси

10:1510.02.2012
Ўзбекистон адлия соҳасини ислоҳ қилиш мақсадларига ЕИ 10 миллион евро миқдорида маблағ ажратмоқда

Кидириш

Опрос

Лондонда 2012 йил бўлиб ўтадиган Олимпиада ўйинларида Ўзбекистон терма жамоасининг байроқдори ким бўлиши мумкин?



Узб Рус

Ўзбекистон яна бир бор омадсизликка учради

12.uz - Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2010-йилги Жаҳон чемпионати 4-саралаш босқичининг 2-турида Австралия терма жамоасини қабул қилди ва Скотт Чипперфилднинг ягона голи эвазига 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди.

Гарчи, Рауф Инилеев шогирдлари илк дақиқаларданоқ тўпни кўпроқ ўзларида ушлаб, ҳужум қилишга интилсаларда, австралияликларнинг қарши ҳужумлари жуда хавфли кўриниш ҳосил қилди. Шунингдек, улар рақиб ҳужумини усталик билан бузиб, жуда тезкорлик билан ҳужумга ўтишганини ҳам алоҳида таъкидлаш лозим. Ана шундай ҳужумларнинг бирида Илҳом Суюнов ўз қанотида тўп чиқишда кеч қолди ва жарима майдончаси ичига узатилган тўпни ҳаммадан илдамроқ ҳаракат қилган Скотт Чипперфилд чиройли усулда Нестеров дарвозасига жойлаб қўйди.

Иккинчи бўлимда ҳам мезбонлар сезиларли ташаббусга эга бўлишди. Аммо якунда барибир мағлубиятдан қочишнинг уддасидан чиқа олишмади. Ўз навбатида Пим Вербек шогирдлари 2-3 маротаба юзага келган голли вазиятлардан унумли фойдалана олишмади.

Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоаси кетма-кет икки ўйинда мағлубиятга учраб, ўз гуруҳида сўнгги поғонани эгаллаб турибди.

ЎЗБЕКИСТОН – АВСТРАЛИЯ 0:1 (0:1)

Гол: Бретт Эмертон, 26

Ўзбекистон: Игнатий Нестеров, Анзур Исмоилов, Илҳом Суюнов, Асрор Алиқулов, Ислом Иномов, Сервер Жепаров, Одил Аҳмедов, Улуғбек Бақоев (Зайниддин Тожиев, 70), Вагиз Галиулин (Тимур Кападзе, 43), Жасур Ҳасанов, Максим Шацких.

Австралия: Марк Шварцер, Лукас Нейл, Скот Чипперфилд, Жэкод Бёрнс, Бретт Эмертон, Уилкшир Луке, Гарри Кьюэлл (Брюс Жите, 89), Жон Кристофер, Карл Валери, Бретт Холман (Миле Стержовски, 77), Марк Брешиано (Дэвид Карни, 73)

11.09.2008



Янгиликлар

16:3410.02.2012
Афғонистонда узоқ йиллар давом этган уруш ва ноқарорликлар туфайли аянчли ҳолга тушиб қолган мақбарани бир неча йил аввал Ўзбекистонлик жамғарма ёрдами билан таъмирлаш ишлари бошланганди
08:1508.02.2012
Ўзбекистон ҳукумати қарори билан жорий этилаётган янги тартиб-қоидаларга кўра, эндиликда тармоқли маркетинг билан шуғулланувчи ташкилот ва шахслар фаолияти қаттиқ назорат остига олинади

Архив

Телефон: (+998 71) 2334327
Адрес: Тошкент ш., Мовароуннахр к-си, 19-уй
Эл. почта: info@12.uz
Best Solutions компаниясида яратилган